close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Янгиликлар

Янгиликлар (5334)

Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар

Шанба, Окт 08 2022

Қрим кўпригининг темир йўл тармоғида кучли ёнғин бошланди.

Шанба, Окт 08 2022

Украина Қуролли Кучларининг Херсонга яқинлашиши Украина артиллериясининг барча турларига душман позицияларида ишлаш имконини беради.

Шанба, Окт 08 2022

TANAP Транс-Анатолия газ қувури қувватини икки баробар оширишга қарор қилинди.

Жума, Окт 07 2022

АҚШ президенти Джо Байденнинг айтишича, Россия президенти Владимир Путиннинг ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди Куба ракета инқирозидан кейинги энг жиддий таҳдиддир, чунки Россия ҳарбий раҳбарияти Украинадаги урушга ўз уйида жамоатчиликнинг ўта салбий муносабатига дуч келган.

Жума, Окт 07 2022

Россиянинг Осиё қисми мусулмонлари диний идораси раҳбари Аширов муслима аёлларнинг рўмол ўрашини диний рамзларнинг намойиши, деб даъво қилаётганларнинг туб хатосини изоҳлади.

Жума, Окт 07 2022

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған чоршанба куни Анқарада бўлиб ўтган Адолат ва тараққиёт партияси қурултойида аёлларнинг ҳижоб ўраш ҳуқуқига конституциявий кафолатлар яратиш зарурлиги ҳақида гапирди, деб хабар берди Sabah нашри.

Жума, Окт 07 2022

Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар Хитойдаги ишларнинг ҳақиқий аҳволини англаб етишлари ва БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши даражасида Хитойда мусулмонларга нисбатан камситиш масаласини муҳокама қилишни қўллаб-қувватлашлари керак - халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Human Rights Watch шундай чақириқ билан чиқди, дея хабар бермоқда IslamNews.

Жума, Окт 07 2022

Сомали ҳукумати "Аш-Шабоб" қуролли гуруҳи асосчиларидан бири Абдуллаҳи Нодир халқаро ҳамкорлар билан олиб борилган операцияда ўлдирилганини маълум қилди.

Жума, Окт 07 2022

Туркия бошқа етказиб берувчилар фойдасига Россиядан энергия олишдан босқичма-босқич воз кечишни бошлади. Ўтган йили Россия Туркиянинг газга бўлган эҳтиёжининг қарийб 45 фоизини таъминлаган. Бироқ сўнгги бир йил ичида Анқара Россия ёқилғиси импортини 37,2 фоизга қисқартирди, деб ёзади Энергия бозорини тартибга солиш бошқармасининг ойлик ҳисоботига таяниб Anadolu.

Жума, Окт 07 2022

Исроил аскарлари чоршанба куни босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Наблус шаҳри яқинида армия рейди чоғида бир фаластинликни отиб ўлдирди ва бошқаларни яралади.

Жума, Окт 07 2022

Германия ҳукумати ҳужжат ўрганилиши, шундан сўнг жавоб тайёрланишини маълум қилди. Бир кун аввал Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Полшанинг товон пули талабини рад этди.

Жума, Окт 07 2022

Таиландда гиёҳванд моддалар учун суд қилинаётган ҳужумчи пистолет ва пичоқ билан қуролланган ҳолда болалар боғчасига бостириб кирди. Унинг қурбонлари орасида камида 22 нафар бола бор.

Пайшанба, Окт 06 2022

Мамлакат президенти Анжей Дуда дастур тафсилотларини маълум қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase