Россия президенти Владимир Путин ақлли сиёсатчи бўлиб, Украинага ҳарбий бостириб киришда "жиддий хатога йўл қўйган". Бу ҳақида АҚШ президенти Джо Байден CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, ундан парчалар 11 октябр, сешанба куни кечқурун оммага эълон қилинди.
Шу билан бирга, Байден 2022 йил февралида Украинага бостириб кириш тўғрисида қарор қабул қилинган Путин нутқига нисбатан "иррационал" атамасини ишлатган. "Менимча, нутқи, мақсадлари мантиқий эмасди. Менимча, уни қучоқ очиб кутиб олишларига, Киев она Россиянинг уйи эканлигига ва бу ерда хурсандчилик билан кутиб олишларига ишонган. Бунда у мутлақо янглишган", деди АҚШ давлати раҳбари журналист Джейк Тепперга берган интервьюсида.
Байден: Украинага бостириб киришда Путин хатога йўл қўйди
АҚШ президентининг сўзларига кўра, Владимир Путин оқилона сиёсатчи, аммо Украинага қарши уруш бошлаганида у вазиятни ва Украина аҳолисининг РФ Қуролли Кучларига қандай муносабатда бўлишини нотўғри баҳолаган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси