Янгиликлар (5371)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Зеленский Украинадаги УПЧнинг тақиқланишини маъқуллади ва Москва Патриархати руҳонийларига қарши санкциялар киритди
Россия президенти Владимир Путин қароргоҳида зинадан йиқилиб тушди. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилди.
Туркия матбуоти Туркия ва Сурия етакчилари Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Башар Асад ўртасидаги учрашувга тайёргарлик бошлангани ҳақида хабар бермоқда.
200 га яқин Фаластин, минтақавий ва халқаро ташкилотлар Халқаро жиноят суди прокурори ҳамда иштирокчи давлатлар ассамблеяси раисига Фаластин ва Фаластин халқини Исроил ҳаракатларидан ҳимоя қилиш чораларини кўришни талаб қилиб, ўз мурожаатларини йўллади, деб хабар бермоқда Arab News.
Аргентиналик футбол юлдузи, "Барселона" етакчиси, Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Мессини Миср расмийлари "яҳудий" ва "сионист" деб аташди. Бунга Мессининг хайрия доирасида қилган совғаси сабаб бўлган.
Марокашлик футбол мухлислари якшанба куни Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида сўнгги ярим финал иштирокчиси Бельгия устидан қозонилган ғалабанинг 48-дақиқасида "Озод Фаластин" байроғини кўтаришди.
Голливуд актёри ва телебошловчиси Морган Фрименнинг Қатардаги жаҳон чемпионатининг очилиш маросимидаги таъсирчан чиқишидан сўнг Фриманнинг Исломга муносабати ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилина бошлади – артист Қатарда Исломни қабул қилгани ҳақида миш-мишларнинг янги тўлқини пайдо бўлди, дея хабар беради IslamNews сайти Samaa нашрига таяниб.
Агар протокол тасдиқланса, худди шундай қоида Ўзбекистон ҳудудидаги қозоғистонликларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Жапаров ўзбек-қирғиз чегарасининг 302,29 км узунликдаги бўлими тўғрисидаги шартномани тўлиқ ратификация қилди.
Брюсселда бўлиб ўтган Киев инвестиция форумида Европа Иттифоқи шаҳарлари мэрлари Киев билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Виталий Кличко ва унинг европалик ҳамкасблари Киевга шошилинч ёрдам кўрсатиш ва Украина пойтахтининг урушдан кейинги ривожланишини муҳокама қилди.
26 ноябрь куни 75 ёшида таниқли совет терговчиси, ўз вақтида "пахта иши" ни тергов қилишга раҳбарлик қилган Владимир Калиниченко вафот этди.
Расмийлари коронавирусга нисбатан тоқатсизлик сиёсатини олиб бораётган Хитойда блокировкаларга қарши оммавий норозилик намойишлари пасаймаяпти.
Миллий терма жамоага Англия ўйинидан олдин совғалар ва машиналар ваъда қилинган эди, бироқ расмийлар кейинчалик таҳдидларга ўтишди (CNN)