close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россия телевидениеси Озарбайжонни бомбардимон қилишни таклиф қилди

Сабаби ҳайратда қолдирди. Россиялик эксперт Михаил Александров Ғарбга нефт етказиб беришни тўхтатиш ва углеводородлар нархининг ошиши учун Озарбайжонга ракета ҳужуми уюштиришни таклиф қилди.

Украиналик журналист Денис Казанскийнинг ёзишича, Александров бу ҳақида ташвиқот дастурларидан бирида айтган. Унга кўра, нефт бозоридаги рақобатчиларни ракеталар билан йўқ қилиш керак.
"Агар биз ҳозир уларнинг нефт саноатини бомбардимон қилсак, улар Ғарбга нефт сота олмайди. Бу нефть нархини сезиларли даражада оширади. Уларнинг нефт қазиб олиш ва энергетика тизимига зарба бериш керак", - деди у.
Журналистнинг қайд этишича, россиялик федерал канал эфирида очиқчасига нефт нархини ошириш учун қўшни давлатни бомбардимон қилишни таклиф қилган.
"Россия уруш ва қотилликка берилиб кетган. Ва бу муаммо ҳали ҳам ҳал қилиниши керак. Адекват бўлмаган режим уни йўқ қилмагунча таҳдид қилади", - дея хулоса қилди Казанский.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase