close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Гулбиддин Ҳикматёр тожиклар уни ўлдирмоқчи бўлганини айтди

Афғонистон Ислом партияси раҳбари, мамлакат собиқ Бош вазири Гулбиддин Ҳикматёрнинг айтишича, суиқасд Тожикистон фуқаролари томонидан амалга оширилган. 2 декабр куни Кобулда содир этилган теракт натижасида Ҳикматёрнинг қўриқчиларидан бири ҳалок бўлди, икки нафари яраланди, ўзи эса жароҳат олмади.

"Дастлабки тергов шуни кўрсатдики, иккала террорчи ҳам афғон эмас, тожикистонлик. Террорчи гуруҳлар бу операция учун битта афғон топа олмадилар. Нима учун афғонлар емас, тожиклар эканлигини аниқлаш керак. Ҳикматёр 9 декабр куни Кобулнинг бош масжидида жума намозидан кейин худкуш-террорчининг шеригидан Ишиднинг қора байроғи топилганини айтди.
Афғонистонлик сиёсатчининг баёнотига Душанбедан расмий муносабат билдирилмаган.
Афғонистон матбуоти 2 декабр куни номаълум шахслар Кобулда собиқ Бош вазир Гулбиддин Ҳикматёрни портлатишга урингани ҳақида хабар берди. Оқибатда унинг қўриқчиларидан бири ҳалок бўлди, иккитаси яраланди, сиёсатчининг ўзи эса жароҳат олмади. Ariana News хабар беришича, ҳужум Ҳикматёр жума хутбаси ўқиётган Дар-ул-Амон туманидаги масжид яқинида содир бўлган. Хабар қилинишича, бурқа кийган икки ҳужумчи масжидга кирмоқчи бўлганида соқчилар томонидан пайқаб қолинган ва ўлдирилган.
2020-йилгача Кобулнинг барча расмий ҳукуматларига қарши курашган Гулбиддин Ҳикматёр ўтган асрнинг 90-йиллари охирида қочқин бўлган ва Тожикистонда яширинган.
2021-йил августида Толибон ҳокимият тепасига келганидан бери у Тожикистонни Миллий қаршилик фронтини қўллаб-қувватлаётгани учун бир неча бор танқид қилган. Ҳатто у Тожикистон бир марта Миллий қаршилик фронтига АҚШ кўмагида Фархорда база ажратганини айтган эди. Ва шунинг учун, унинг фикрича, Афғонистон Тожикистон сиёсий мухолифатига бошпана бериши керак.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase