Янгиликлар (5381)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Яқин йилларда Туркистон шаҳри атрофидаги яшил белбоғ 30 минг гектаргача кенгайтирилади.
Молдавияда воқеаларни нотўғри ёритгани учун 6 та телеканалнинг лицензиясини тўхтатиб қўйилди
Роҳинжа ташкилоти лидери БМТ нинг Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилиб, Мянмада мусулмонларга қарши генотсидни тўхтатиш учун зудлик билан чора кўришга чақирди.
"Русич" рус миллатчи батальони Литва, Латвия ва Эстонияни "муваққат республикалар" деб атади ва Болтиқбўйи давлатларининг ҳарбий объектлари тўғрисида маълумотлар тўпланишини эълон қилди.
Оқ уй Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан яна бир ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Балки у ерда дунёга машҳур Patriot ракетага қарши мудофаа тизимлари бўлиши мумкин. Бу ҳақида аввалроқ маҳаллий матбуот хабар қилган эди.
Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг айтишича, АҚШ президенти Джо Байден маъмурияти АҚШ Конгрессидан Украинага қўшимча 38 миллиард долларга яқин маблағ ажратишни сўраган.
Сўнгги йилларда Хитой Коммунистик партияси мамлакат масжидлари қиёфасини ўзгартириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширди. Яқинда 2018-2021 йилларга мўлжалланган давлат харидлари протоколлари оммавий ахборот воситаларида исломий ўзига хосликни йўқ қилиш бўйича фаол сиёсатни тасдиқлаган ҳолда тарқалди, дея хабар бермоқда IslamNews сайти China File нашрига таяниб.
Президентнинг Шимолий Кавказ федерал округи бўйича вакили, Кавказдаги энг йирик масжидлардан бирини очган Юрий Чайка 1-даражали "Уммат олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди. Байрам тантаналари якунида давлат хизматчисига мукофотни Шимолий Кавказ мусулмонлари фаолиятини мувофиқлаштириш маркази раиси Исмоил Бердиев Ислом динини ривожлантириш, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлаш ва жамиятда маънавий-ахлоқий қадриятларни сақлашга қўшган улкан ҳиссаси учун берди.
Ўзбекистонда бюджет ташкилотларида Янги йил байрами корпоратив тадбирларини ўтказиш ва зиёфат ташкил этиш тақиқланди. Бу ҳақда кеча, 12 декабрь куни мамлакат Бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўтган Вазирлар Маҳкамаси раёсат мажлисида сўз борди, деб хабар бермоқда QALAMPIR.UZ манбаси.
Кеча роҳинжа қочқинларининг биринчи гуруҳи АҚШдан бошпана олиш учун Бангладешни тарк этди, деб хабар бермоқда Arab News. Бу учинчи давлатлар роҳинжа қочқинларини қабул қилиш имкониятини кўриб чиқа бошлаганидан далолат беради.
Исроилнинг "Гаарец" газетаси Европа Иттифоқи янги ҳукумат сиёсати билан боғлиқ хавотирлар туфайли Исроил полицияси билан ҳамкорликни музлатиб қўйганини хабар қилди.
Туркия корхоналари иккиламчи санкциялар остида қолиш хавфи фонида Россия нефтининг импортини камайтирмоқда.
Россия Қирғизистонга келажакда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон трансчегаравий йўналишининг бир қисми бўлган темир йўлнинг кенгайтирилган қисмини ишга туширишда ёрдам беради, деб хабар беради "Интерфакс".