21 декабрь, чоршанба куни Оқ уйда Украина ва АҚШ президентлари – Владимир Зеленский ва Джо Байден ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Украина раҳбари тарихий воқеадан суратлар билан ўртоқлашди, деб хабар беради "Украина 365" телеканали.
Украина президенти америкалик ҳамкорларнинг ёрдами мамлакатимиз учун нақадар муҳим эканини, Россия қўшинлари эса катта йўқотишларга учраган бўлсалар-да, янги ҳудудларни эгаллаб олиш уринишларидан воз кечмаётганини таъкидлади.
"Джозеф Байден, халқимиз қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат! Бу ташриф Украина учун жуда муҳим бўлиши мумкин бўлган Янги йил арафасида амалга оширилмоқда. Ишончим комилки, биз биргаликда сезиларли натижаларга эриша оламиз!" таъкидлади Зеленский.
Ўз навбатида, Джо Байден украиналик ҳамкасби билан суҳбат чоғида Кремл диктатори Путин қишдан қурол сифатида фойдаланишга уринаётганини, бироқ украин халқи унинг қўшинларига муваффақиятли қаршилик кўрсатаётганини ва бу билан бутун дунёни руҳлантираётганини таъкидлади.
"Биз Украинанинг ўзини ҳимоя қилиш қобилиятини, айниқса Patriot ракета батареяси билан ҳаво мудофаасини кучайтирамиз ва Украина кучларини ушбу тизимлардан фойдаланишга ўргатамиз", деди АҚШ президенти.
Эслатиб ўтамиз, 21 декабрь, чоршанба куни Владимир Зеленский АҚШ етакчиси Джо Байден билан учрашиш учун Вашингтонга учиб кетган эди. Бу ташриф рус қўшинларининг Украина ҳудудига кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан бери биринчи бўлди.
Аввалроқ Байден Зеленскийга 1,85 миллиард доллар миқдорида катта совға тайёрлагани ҳақида хабар берган эди.
Владимир Зеленскийнинг АҚШ га ташрифининг асосий сабаблари ҳам айтилди.
Зеленский тарихий учрашув сурати билан бўлишди: "Джозеф Байден, халқимизни қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат!”
Америка президентининг таъкидлашича, Украина халқи ўз жасорати билан бутун цивилизациялашган дунёни илҳомлантирган. Зеленский тарихий учрашув сурати билан бўлишди: "Жэозеф Байден, халқимизни қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат!”
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси