close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ Украинага "танклар қотили"ни ўз ичига оладиган рекорд даражадаги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

Вашингтон Украинага 3 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади.

АҚШ расмийлари яна бир ҳарбий ёрдам пакети тақдим этилишини расман эълон қилди. Унинг миқдори 3 миллиард долларни ташкил қилади. Пакетга, хусусан, ҳарбий экспертлар "танклар қотили" деб атайдиган М2 Bradley зирҳли машиналари киради. Бу ҳақида жума куни АҚШ маъмуриятининг расмий вакили Карине Жан-Пьер брифингда маълум қилди.
У янги пакет тафсилотларини айтмади ва бу ҳақида АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари кўпроқ маълумот беришини маълум қилди, аммо гап Bradley жанговар машиналари, ўзиюрар артиллерия мосламалари, «ер-ҳаво» ракеталари ва бошқа қуроллар, шунингдек, ўқ-дорилар етказиб бериш ҳақида кетаётганини таъкидлади.
225 млн доллар Украина армиясини узоқ муддатли модернизация қилиш учун мўлжалланган, дея аниқлик киритди АҚШ президенти маъмурияти матбуот котиби.
М2 Bradley - бу пиёда аскарларни ташиш ва жанговар ҳаракатлар пайтида уларни бевосита қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган оғир пиёда жанговар машинаси. Машина битталаб ва автоматик ўққа тутишга қодир 25 мм M242 Bushmaster тўпи билан жиҳозланган. Максимал отиш тезлиги дақиқада 500 марта. Қурол 7,62 мм М240C пулемёти билан бирлаштирилган. Миноранинг чап томонида танклар билан курашиш учун мўлжалланган ТОW қурилмаси жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, Украинага Bradley пиёдаларининг жанговар машиналари етказилиши АҚШ президенти Джо Байден ва Германия канцлери Олаф Шольц ўртасидаги телефон суҳбатидан бир кун аввал маълум бўлган эди. Немис томони, ўз навбатида, Киевга Marder жанговар машиналарини етказиш ниятида. Айни пайтда Украина президенти офиси Ғарб ҳамкорларидан ATACMS ракеталари ва бошқа узоқ масофали қуролларни етказиб беришини кутмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase