close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Уралда муфтий митрополитни Рождество билан табриклади ва унга орден топширди

Мусулмонлар митрополит қароргоҳига дўстона ташриф буюришди

Свердловск вилояти мусулмонлари диний бошқармаси (Марказий муфтият) муфтийси Абдул-Қуддус Ашарин ва унинг ўринбосарлари Мамаюсуф Сандалов ва Ибрагим Якубовлар Екатеринбург ва Верхотурье митрополити Евгений қароргоҳига дўстона ташриф буюрди.
Мусулмонлар етакчиси митрополит, Нижний Тагил ва Невьянск епископи Теодосийни Рождество байрами билан табриклади, шунингдек, православ иерархига "Фуқаролик жасорати" ордени, Мукофотлар бўйича тармоқлараро қўшма қўмита мукофотларини топширди.
Муфтий Ашарин ўз нутқида барча православ диндорларни Рождество байрами билан табриклади, соғлик ва фаровонлик тилаб, Диний бошқарма ва Екатеринбург метрополиси ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга чақирди, чунки бизнинг давримизда насронийлар ва мусулмонларнинг маънавий йўл-йўриқлари жуда ҳам зарур.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase