– Масжидлар, жамоат йиғинлари ва қабул чоғлари ҳамда илмий мажлисга ўхшаш жойларда уяли алоқа жиҳозини ўчириб қўйиш талаб этилади. Чунки қўнғироқ овози масжидларда намозхонларнинг ибодатига путур етказади, намознинг асоси бўлган хушуъ-хузуъни барбод қилади, мажлисларда сўзловчига ҳам, тингловчига ҳам халақит беради, илмдан чалғитишга, муҳтарам кишиларни беҳурмат қилишга сабаб бўлади.
Қуръони Каримнинг энг сўнгги нозил бўлган ояти ҳақидаги ривоятлар анчагина бор. Лекин уларнинг барчасида охирги оят ҳақидаги сўз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб бормайди. Шунинг учун уламолар уларнинг барчасини ижтиҳод билан айтилган гаплар, дейишади.
Мусулмон инсон биродаридан ғазабланса ўз ғазабини тияди, уни кечиришга шошилади, унинг тойилишларидан куз юмади ва буларни паст кетишлик - ор, деб ҳисобламайди, балки бу иши уни Аллоҳга яқинлаштирувчи яхшилик ҳамда Аллоҳ таолонинг Уз бандаларидан яхишилик қилувчиларга хос қилган муҳаббатини касб қилинг, деб билади:
Ҳасан роҳматуллоҳи алайҳ «Вақт ҳаётдир» мақоласида қуйидагиларни ёзган: «Айтиладики, вақт олтиндир! Бу борлиқни моддий қийматлар билан қиёс қиладиганлар учун туғри, аммо бундан ҳам узоқни курадиганлар учун вақт ҳаёт демакдир».
2023 йил 15 сентябр куни қуёш ботиши билан муборак Раби-ул-аввал ойи бошланди. Бу Ислом тақвимидаги энг муҳим ойлардан бири бўлиб, у Аллоҳнинг сўнгги Расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари билан улуғланади. Араб тилидан таржима қилинган «Мавлид» сўзи туғилиш маъносини, «Мавлид ан-Наби» - Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилиши деган маънони англатади.
Украинадаги уруш пайтида умумий ҳарбий йўқотишлар ярим миллионга яқин одамни ташкил қилади, деб хабар беради The New York Times газетаси АҚШ маъмуриятидаги номи ошкор қилинмаган манбаларга таяниб.
Қозон шаҳар филармонияси барчани Волга Булғорияси томонидан Ислом дини қабул қилинганлигининг 1100 йиллиги ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд куни - Мавлид байрамига бағишланган концертга таклиф қилади.
Туркия, Покистон ғарбидаги Балужистон вилоятининг Мастунг вилоятидаги масжидга уюштирилган террор ҳужумида ҳалок бўлганларга ҳамдардлик билдирди.
Пойтахт Анқарада террор ҳужуми қайд этилди.
Аллоҳим! Дин ишларимда сабот бергин! Ҳидоятда барқарор қилгин! Яхши ишларда бардавом булишимни насиб этгин!
“Ва Оллоҳ (Йўлида) ҳақ жиҳод-ла жиҳод қилингиз!..”. (Ҳаж сураси, 78-оят). “Ва Парвардигорин¬гиз томонидан бўлғуси мағфиратга ҳамда эни осмонлар ва Ер баробарида бўлган жаннатга шошилингиз! У (жаннат) тақводор зотлар учун тайёрлаб қўйилгандир”. (Ол-и Имрон сураси, 133-оят). “(Яхши амалларга) пешқадам бўлгувчи зотлар (жаннат неъматларига эришишда ҳам) пешқадам бўлгувчи зотлардир!”. (Воқеа сураси, 10-оят). “...Бас, баҳслашгувчи — мусобақа қилгувчи кишилар (мана шундай мангу неъматга етиш йўлида) баҳслашсинлар — мусобақа қилсинлар”. (Мутоффифийн сураси, 26-оят).
Диний тузумнинг таназзулга юз тутиши ва ўта миллатчиликнинг қайта жонланиши натижасида Оврўпо бутун шарққа қарши ягона ҳарбий полигонга айланиб қолди. Ғарб билан шарқнинг ёки Оврўпо билан ундан бошқа ўлкалар ва иқлимларнинг ўртасини, орийларни улардан бошқа башар жинсидан ажратиб қўйди.