close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмон одам дўст-биродарларига кечиримли бўлади

Мусулмон инсон биродаридан ғазабланса ўз ғазабини тияди, уни кечиришга шошилади, унинг тойилишларидан куз юмади ва буларни паст кетишлик - ор, деб ҳисобламайди, балки бу иши уни Аллоҳга яқинлаштирувчи яхшилик ҳамда Аллоҳ таолонинг Уз бандаларидан яхишилик қилувчиларга хос қилган муҳаббатини касб қилинг, деб билади:

Мусулмон инсон биродаридан ғазабланса ўз ғазабини тияди, уни кечиришга шошилади, унинг тойилишларидан куз юмади ва буларни паст кетишлик - ор, деб ҳисобламайди, балки бу иши уни Аллоҳга яқинлаштирувчи яхшилик ҳамда Аллоҳ таолонинг Уз бандаларидан яхишилик қилувчиларга хос қилган муҳаббатини касб қилинг, деб билади:
“(У тақводор зотлар) яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) афв этадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади” (Ол-и Имрон сураси, 134-оят).
Гоҳо инсон ғазабини тияди, лекин адоват қозони унинг қалбида қайнаб, унинг қайнаган ғазаби алангали нафратга, унинг куриниб турган ғазаби махфий гина-ҳасадга айланади. Бундай нафрат, гина-адоватдан кура ғазаб тузукроқ булиб қолади...
Бу дин курсатмаси нафсига сингган мусулмон гина-адоват қилмайди, ғазабланса ҳам ортидан уни кечиради ва яхшилик қилувчилардан булади.Аччиқланган пайтда ғазабни ютиш нафсга оғир юкдир, қалбни ёқувчи алангадир. Аммо кечирганда эса у ана шу юкдан нур уфқларига чиқади, қалбга ором киради, дилда тинчлик барқарор булади. Бу яхшиликни ҳис қилишдир, уни фақат мусулмонгина ҳис қила олади. У уз биродарини кечиради.
Ҳақиқий мусулмон дустига кечиримли ҳолда йулиқади, Аллоҳдан иззат ва юксакликни истаб тавозулик қиладики, у икковига - иззат ва юксакликка Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги сузларида ишора қилганлар: “Кечиримли бандасига Аллоҳ таоло азизликни зиёда қилади, Аллоҳ учун тавозули булганни Аллоҳ кутаради” (Муслим ривояти).
Бу иккиси - азизлик ва юксаклик кечиримли мусулмон сифатланган «муҳсин» - гузал амал қилувчилик сифатига қушимча фазилатлардир. Ундай мусулмон Аллоҳ севган яхшилик қилувчилардандир, одамлар севган ҳурматли инсонлардандир.
Мусулмоннинг қалбида гинага урин йуқдир, чунки у афвнинг кийматини билади, зеро, қалбнинг софлиги Аллоҳнинг мағфиратига сабабдир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилганлар: “Кимда уч нарса булмаса, Аллоҳ таоло истаса унинг қилган гуноҳларини кечиради: Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмай улган булса, сеҳргарларга эргашган ҳолда сеҳргар булмаса, биродарига адоват қилмаган булса”.


Муҳаммад Али Ҳошимийнинг
"Мусулмон ахлоқи" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Тақиқларни бузиб Ғолиблар »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase