close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
15.03.2019 14:48

Исроил армияси қамал қилинган Ғазо секторида юзлаб нишонларнинг йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Операцияда ҳарбий самолетлар, вертолетлар ва бошқа учар аппаратлар иштирок этди, аниқлаштиради армия матбуот хизмати. Фаластин анклавидаги қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.

13.03.2019 00:11

Душанба куни Ғазо секторида ўн минглаб фаластинликлар Қатардан 100 доллардан пул ола бошлади – бу ХАМАС ва Исроил ўртасидаги норасмий битим доирасида сўнгги маблағлар транши бўлди, хабар беради Daily Sabah. Исроил ва Ғазо сектори ўртасидаги чегара девори яқинида зўравонликнинг авж олиши икки томон ўртасида яна бир эскалация билан таҳдид солди, лекин Қатарнинг нақд пуллари кескинликни юмшатишга имкон берди.

25.11.2018 09:56

Беньямин Нетаньяхунинг ХАМАС ва Ғазо секторидаги бошқа қуролланган гуруҳлар билан вақтинчалик сулҳ тузиши Исроил ҳукумати ва Исроил жамиятида ҳақиқий ихтилофга сабабчи бўлди. Ҳукуматни қирғий Авигдор Либерман тарк этди, бошқалар - Нафтали Беннент ва Айелет Шакед – ҳукумат таркибида қолган бўлсада, Нетаньяху фикрига қарши эканлигини ошкора айтди.

16.11.2018 04:49

Исроил Мудофаа вазири, «Исроил бизнинг уй» ўнг радикаллар партияси етакчиси Авигдор Либерман истеъфо беришга қарор қилди, хабар беради Jerusalem Post газетаси. Либерман ўз қарори ҳақида ўз партиясининг кнессетдаги мажлисида хабар қилди. У лавозимдан кетишини мамлакат ҳукумати фаластинликларнинг ХАМАС ҳаракати билан сулҳ битими тузиш ҳақидаги қароридан норозилиги билан изоҳлади.

15.11.2018 06:32

Исроил томонидан амалга оширилган сўнгги оммавий қирғинлар ва вайронагарчиликлар – биз уларнинг ўтмишдаги юзлаб оммавий қирғинлар орасида ҳисоб бўйича нечанчи эканлигини ҳам билмаймиз – ўтган якшанба, 11 ноябрдан бошлаб давом этмоқда.

05.11.2018 02:14

Ғазо фахри

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Жаллоднинг башарасига тупуриладими ёки итоаткорона бўйсуниладими? Қаршилик кўрсатишдан не фойда? Француз экзистенциализми (лот. existentia — мавжудлик; мавжудлик фалсафаси, фалсафадаги йўналиш) ҳудди шу саволлардан келиб чиққан. Француз Қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг мафкурачилари Сартр ва Веркор “гарчи фойда бермаса ҳам тупуриш керак” деб жавоб беришган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase