«ХАМАС етакчиси Исмаил Хания Исроил устидан ғалаба қозонгандан кўра Нетаньяху сиёсий тортишувларда мени мағлуб этсин», - деди унинг Авигдор Либерман истеъфо бергандан кейин қўйган ультиматуми «Яҳудийлар уйи» партиясида кескин, жумладан, ушбу партиянинг ғоявий етакчилари, диний-миллий лагерь раввинлари томонидан танқидга олиб келган Беннет.
Бироқ сулҳни қўллаб-қувватлаган ва унинг биринчи ўринда Исроилга нима учун кераклигини тушунтиришга ҳаракат қилган вазирлар ҳам бўлди.
Хусусан, Исроил Диний ҳамкорлик вазири Цахи Ханегби Исроил Бош вазирининг Ғазо билан уруш бошламаслик ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлади ва «ХАМАС да ҳужум қилиш учун сабаб бор эди» деб айтди.
«Гап шундаки, ХАМАС баҳонасиз ҳаракат қилди. Унинг баҳонаси бор эди – ўч олишга ҳаракат қилиб кўриш. Унинг қасоси сезиларсиз бўлди. Умумий ҳисобда 400 та ракета билан атиги битта яҳудийни ўлдиришди», - деди Ханегби армия радиосига.
Ракеталардан биттаси бўш турган болалар боғчасига тушгани айтилганда у қуйидагича жавоб берди: «Бўш турган болалар боғчаси – бу ҳақида доим гапириб келишади. Лекин бу агарда биз уларни Жабалайга [Ғазодаги қочқинлар лагери] юборадиган бўлсак – исроиллик ўсмирлар солинган 500 та тобутга айланади».
Вазирнинг шарҳлари бутун Исроил сиёсати масалалари бўйича тортишувларга сабабчи бўлди. Эслатиб ўтамизки, Исроилнинг охирги марта Ғазога бостириб кириши («Мустаҳкам қоя» операцияси) 66 нафар исроиллик аскарнинг ўлимига ва яна 459 аскарнинг яраланишига олиб келган. Келгуси операциядаги йўқотишлар, «қирғийлар»ни мақтаниб баёнот беришига қармай, ҳақиқатда бундан катта бўлиши мумкин.
Бошқа томондан, шуни ҳам эслатиб ўтамизки, фаластинликларнинг йўқотишлари исроилликлар йўқотишларидан анча кўпроқ, бу, айниқса, тинч аҳоли ўртасида кўзга ташланади. Шундай экан, бундай вазиятда фаластинликлар ёки умуман мусулмонлар охирги ўринда қилиши лозим бўлган нарса бу Исроил вазирининг сўзларидан руҳи кўтарилиш ва уларни Исроилнинг заифлиги аломати сифатида қабул қилиш бўлиши лозим. сулҳ Ғазонинг ўзига ҳам Исроилдан кам зарур эмас.
Исроил: «Ғазога кирсак, у ердан фақат беш юзта тобут билан қайтишимиз мумкин»
Беньямин Нетаньяхунинг ХАМАС ва Ғазо секторидаги бошқа қуролланган гуруҳлар билан вақтинчалик сулҳ тузиши Исроил ҳукумати ва Исроил жамиятида ҳақиқий ихтилофга сабабчи бўлди. Ҳукуматни қирғий Авигдор Либерман тарк этди, бошқалар - Нафтали Беннент ва Айелет Шакед – ҳукумат таркибида қолган бўлсада, Нетаньяху фикрига қарши эканлигини ошкора айтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси