Ғазо аҳолиси бу азалий экзистенциал саволга кунига жавоб беришмоқда. Улар гарчи фойдаси бўлмаса ҳам жалоддаларининг башарасига тупуриб ташламоқда.
Жаллодлар турқига ўрнаган тупукни тарвақайлаган башараларига суркаб: “ҳақиқий қурбон бизмиз!” дея қасам ичишмоқда: “Ана, кўряпсизми – у бизга тупурди! Балки, тирнаб ҳам олгандир”. АҚШ Давлат Котиби ҳам уларга ён босган: нақадар қўрс бўлмаса бу Ғазо! Қандай ҳадди сиғди-я? Мана мен Керри, натижасиз музакораларда хўрланган бўлсам ҳам ўзимни тийиб турибманку, нега энди Ғазо ўзини тийиб олмаяпти?
Ғазо тарафидан Миср тинчлик ташаббусининг рад этилиши ҳам шундай, фойдасиз бўлса ҳам, аммо инсон қадр-қимматини тасдиқлаб қўйган тупуриш бўлди. Оташкесим лойиҳасини Нетаняҳу ўзининг дўсти, Британия собиқ бош вазири Тони Блэрга шипшиган, у эса бу қарорни Миср ҳарбий диктатори Сисига етказган.
Сиси Исроилнинг ҳар қандай қарорига рози бўлгани каби бу сафар ҳам рози бўлди. Бироқ Ғазони бошқариб келаётган мўътадил Хамас диний-сиёсий ҳаракати бунга кўнмади. Нафақат отишмани тўхтатиш зарур, балки Исроил яқиндагина тузилган 2011 йилги келишувларда эришилган қарорларни амал қилишга қайтиши керак. 2011 йилги битимга асосан озод қилинган ва Исроил расмийлари томонидан қайта ҳибс этилган ҳамда сўнгги хафталар давомида Исроил армияси ва махсус хизматлари томонидан янгидан ҳибсга олинган, ўғирланган бегуноҳ фаластинликларни турмалардан чиқариш, Ғазони ҳар иккитомонлама - Исроил тарафидан ҳамда “фельдмаршал” Сиси орқали Исроил томонидан бошқарилаётган Миср тарафидан қамал қилишни тўхтатиш керак.
Исроил ўз танкларини чегарадан қайтариб олиши ҳамда далалардаги деҳқонларни ва денгиздаги балиқчиларни ўққа тутишга чек қўйиши керак. Ғазо битим қарорларини ошириш устидан ҳалқаро назорат ўрнатилишини талаб қилмоқда. Бу ишда Россиянинг иштирок этишини мақбул кўрмоқда.
Бу қарор дадил бўлгани билан бажарилиши қийин. Ғазода ўлдирилган аҳолининг сони икки юздан ошиб кетди. Бутун бошли оилалар ўзга дунёга равона бўлдилар. Яҳудий бомбалари ва ракеталари ногиронлар уйини, клиникалар ва шифохоналарни вайрон қилмоқда. Фаластинликлар эса, уларга жавобан ўзларининг беозор темир қуролчалари билан жавоб қайтаришмоқда. “Амалиёт”нинг саккизинчи куни ҳатто бир исроиллик келгиндига ҳам тегиб кетибди. Исроиллик таниқли мудофаачи-муҳандис Моти Шефернинг айтишича, фаластинликлар томонидан отилган ракеталарнинг фақат беш фоизигина чинакам зарар етказиши мумкин, ўшанда ҳам бирорта уйга, машинага ёки одамга тўғридан тўғри келиб тегса. Бомбапаноҳлар бўлса, улар безарар. “Темир гумбаз” Ракеталарга қарши мудофаа (РҚМ) тизимининг мувоффақиятлари ҳақидаги армия вакилларининг хабарлар Шеферга кўра лоф ва тижорий рекламадан бошқа нарса эмас.
“Ғазо ракеталари осмонда ўз- ўзидан портлаб кетмоқда, одамлар бўлса РҚМ иш бермоқда, дея ишонишмоқда”. Армия РҚМ сингари ишлаяпти, дея таъкидламоқда. Бу назарий мунозара эмас. Исроил жамияти таҳликали тарзда мувоффақиятлардан эсанкираб қолгани кузатилмоқда. Ғазода фаластинликларни Шариков ва Бандера хуш кўргани каби мушук боласидек эзғиласа бўларкан. Жуда борса, қўлингни тирнаб олиши мумкин. Биздаги Ракеталарга қарши мудофаа тизими шунчалик самарали экан, унда, балки Ливан, Сурия, Эронга ҳужум қилиш вақти келгандир? Шеферга кўра, Ғазо ракеталари 2006 йилда Исроилни азият чекишга мажбур қилган Ҳизбуллоҳ ракеталарига тенглаша олмасада, РҚМ тизимига таянмай тинчлик сулҳини тузишга интилиши лозм.
Исроилга бирор-бир зарар етказишга қодир бўлмаса ҳам Ғазо рад этди. Кўринишидан кўп йиллик қамалдан азият чеккан, яҳудий хўжаларимиз қачон келиб бизни ўлдириб кетар экан, дея кутишдан чарчаган Ғазо аҳолисининг эти ўлиб, ҳаётни писанд қилмай қўйганга ўхшайдилар. Чет эллик кўнгиллиларнинг айтишича, Варшава геттосида ҳам яшаш учун шароит бундан яхшироқ бўлган. Уларнинг иложи қолмади. Мисол учун, мана – Маҳмуд Аббос ҳукмдорлик қилаётган Ғарбий Соҳил бутун қуролларини Исроилга икки қўллаб топширди: на ракета бо ва на террор. Аммо бу уларга ёрдам бердими? Исроил армияси Ғарбий соҳилда ўз уйида каби бемалол юрибди, хоҳлаган одамини ҳисбга олиб турмаларга ташлаяпти, хоҳлаганининг ерларни тортиб олиб уйларни вайрон қилмоқда. Ғазо ўзини сувга ғарқ бўлаётган Варяг кемасидаги денгизчилар каби хис қилмоқда – ғарқ бўлаётганига қарамай мағрурлини сақлаб қолган.
Бу қонли қирғинбарот тўхтагунига қадар яна қанча одамлар ҳалок бўлишини олдиндан айтиш қийин. Исроил яҳудийлари тирик одамларни улар фақат яҳудий бўлмагани учун шунчалик қийнаб бўлмаслигини англагунларича қанча вақт ўтишини ҳам олдиндан айтиб бўлмайди. Бироқ оддий оташкесим Фаластиннинг кўп йиллардан бери давом этаётган жон талвасасини фақат чўзиши очиқ-ойдин. Радикал ечим зарур- кам деганда, биринчи қадам сифатида қамални бас қилиш зарур.
Муаллиф: Исроил Шамир
Абу Муслим (эркин таржима)
2014 йил