close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
15.02.2019 06:19

Ўз ҳуқуқлари борасида мусулмон оиласидаги аёлдан кўра яхшироқ таъминланган ва ҳимояланган аёл йўқ. Чунки эркакларга ўз аёли ва оиласини моддий жиҳатдан тўлиқ таъминлаш муқаддас Қуръони Каримда буюрилган. Агар ўспирин ёки эркак киши ўз оиласининг яшаши учун ҳеч бўлмаса энг оддий шароитларни яратиб бера олмайдиган бўлса, у ҳолда ўзини ва бўлғуси аёлини тиланчилик ва қулчилик қисматига дучор қилмагани маъқул. Ўзининг уйланиш ниятини ошкор қилар экан, ёш йигит жамият олдида ўзининг фақат жисмоний-биологик жиҳатдан эмас, балки яна ҳам муҳимроғи -  ижтимоий, моддий ва фуқаролик жиҳатдан ҳам вояга етганлигини таъкидлайди.

09.02.2019 04:27

Канаданинг Квебек провинциясида янги тайинланган аёллар ишлари бўйича вазир ҳижоб жабр-зулм рамзи деб атаб, катта жанжалга сабаб бўлди. Янги лавозимга тайинланганидан сўнг журналистлар билан мулоқот пайтида Изабель Шарест рўмол бу «аёллар ўраб юришига арзимайдиган нарса» деб айтди.

13.01.2019 18:47

Савол: «Мусулмон аёлларга эркак мусулмонлар ҳам шарҳлар қолдирадиган веб-сайтларда дин ва сиёсатни муҳокама қилишда иштирок этишга рухсат бериладими? Шахсиё ёзишмалар орқали эас, балки барча интернет фойдаланувчилари учун очиқ бўлган оммавий мунозаралар шаклида биродарлар билан фикр алмашиниш кўзда тутилмоқда».

30.12.2018 22:58

Замонавий феминизм

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Ғарбда аёллар тенг ҳуқуқлилиги (феминизм) учун олиб борилган узоқ курашлар аёлларга бахт-саодат, ҳуррият, оилавий фароғат ўрнига чексиз кулфат, бахтиқаролик, оналик саодатидан мосуволик ва хўрлик олиб келганини ҳеч ким инкор эта олмайди. Деярли ҳар куни ОАВларда жинслар тенг бўлиши ҳақидаги гап-сўзларни ҳали ҳам эшитиб турамиз.

26.11.2018 11:12

Нима учун аёллар итоатсиз?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила

Ҳозирги кунда эркаклардан уларнинг аёллари оилавий ҳаётда итоатсизлик қилаётгани, қулоқ солмаётгани ва ўзбошимчалик қилаётгани, бу эса эр-хотин ўртасида тез-тез жанжалларга олиб келишидан шикоят қилмоқда. Бу, шубҳасизки, никоҳ ришталари узилишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Оилани бузадиган ҳамма нарса – унга қарши курашиш лозим бўлган ёвузликдир.

08.11.2018 06:09

Бошқа пайғамбарлар давридаги ҳижоб

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Ўзининг “Ҳижоб яҳудийлар ва христианларнинг анъаналарида” деб номланган китобида раввин (яҳудийлар руҳонийси) – доктор Менахим М. Брайер, илгариги раввинлар томонидан ёзилган китобларга асосланган ҳолда, яҳудий жамиятидаги аёллар фақат кўзидан ташқари бутун юзини беркитиб ҳижоб (ниқоб) кийган давр бўлганлигини айтади (Menachem M. Brayer, The Jewish Woman in Rabbinic Literature: A Psychosocila Perspective (Hoboken, N.; Ktav Publishing House, 1986) стр. 223).

18.10.2018 10:09

Европа, Атеизм ва Аёллар

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият

Европада зўравонлик авж олмоқда. Европа иттифоқида истиқомат қиладиган учдан бир аёл жисмоний ёки жинсий зўравонликлар қурбони бўлган. Бу Европа фундаментал ҳуқуқлар агентлиги тарафидан тақдим қилинган маълумотлардир. Улар 42 минг аёллар орасида сўровнома ўтказган ва Европа бўйича натижаларни кўриб хайратда қолган: Европа иттифоқи мамлакатларида 62 миллион аёл зўравонлик қурбони бўлишган.

13.10.2018 22:29

Қозоқ интернет олами Instagram-модел ҳисобланган Айжон Байзақованинг қилиқларидан ларзага келди. Маълум бўлишича, ички ва баъзан кийимсиз ҳам тушган расмлари билан танилган, янги йил кечаси тунги клубда пул учун кийимларни ечиш бўйича мусобақа ўтказган бу қиз олдин намозхон бўлган экан. Бу қизнинг нега бунчалик ўзгариб кетгани ҳақида интернетда баҳслар тинмаётир.

29.09.2018 22:22

Муслималарга қарши уруш

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Ислом лашкари ўрта ер денгизи мамлакатларини фатҳ қилган кун буюк ва бахтли кун бўлди. Мусулмонларнинг шодликдан кўзлари ёшларга тўлди. Аллоҳ уларга кутмаган жойларидан нусрат ва ғалаба насиб этган эди...

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase