close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроилнинг қулаши босиб олинган ҳудудлардаги кескинликни тугатишнинг ягона йўлидир

Раввин Аарон Коэн шундай деди: "Ҳозирги кунда кескинликни тўхтатишнинг ягона йўли - сионистик Исроил давлатини тўлиқ ва тинч йўл билан тарқатиб юбориш, унинг ўрнига Фаластиннинг барча аҳолиси, яҳудийлар, араблар ва бошқалар учун демократик давлат қуриш бўйича глобал келишувдир”.

Раввин Аарон Коэн шундай деди: "Ҳозирги кунда кескинликни тўхтатишнинг ягона йўли - сионистик Исроил давлатини тўлиқ ва тинч йўл билан тарқатиб юбориш, унинг ўрнига Фаластиннинг барча аҳолиси, яҳудийлар, араблар ва бошқалар учун демократик давлат қуриш бўйича глобал келишувдир”.
Исроилнинг қулаши босиб олинган ҳудудлардаги кескинликни тугатишнинг ягона йўлидир. Ал-Ақсо операцияси (7 октябрь) ва Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумидан сўнг, дунёнинг турли бурчакларида Фаластин тарафдорлари томонидан сионистларнинг жиноятларига қарши кўплаб норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Айни пайтда кўплаб яҳудий гуруҳлар Исроилнинг ҳаракатларини танқид қилиб, сионист армиянинг жиноятларини қоралаб, бу жиноятларнинг яҳудийлик билан ҳеч қандай алоқаси йўқ ва сионистлар яҳудийларни қўллаб-қувватлаш даъвоси билан ўз манфаатларини кўзламоқда, деб ҳисоблайдилар.
Раввин Арон Коэн: Буюк Британиядаги анти-сионистик «Нетурей карто» фаолларидан бири. Сўнгги йилларда у Британия яҳудий жамиятида кўпроқ диний масъулиятни ўз зиммасига олди ва айниқса, ёшларни тарбиялаш билан шуғулланади.
"Икна" гаазетасига берган интервьюсида  раввин Аарон Коэн сионистларнинг жиноятларига ўз вақтида ва зарур халқаро жавоб чоралари йўқлигини маълум қилди. Сионистлар бутун дунёни (яҳудийлар ҳам, яҳудий бўлмаганлар ҳам) яҳудий халқининг вакили эканлигига ишонтиришда жуда катта муваффақиятга эришди. Натижада, бутун дунёда сионистларга ёқмайдиган ҳар қандай ҳаракат антисемитизм ҳисобланади.
Коэн давом эттирди: "Иккинчи жаҳон уруши давридан бери Ғарб дунёси уни антисемитик деб аташларидан қўрқади, сионистлар эса бу қўрқувдан ўз манфаати учун фойдаланмоқда.
«Нетурей карто» фаоли шундай деди: " Лекин ҳақиқат шундаки, сионистлар яҳудий халқининг вакили эмас. Сионизм ва яҳудийлик икки хил ва қарама-қарши тушунчадир ва уларни аралаштириб юбормаслик керак. Афсуски, биз дунёда бу муаммони тушуна олмаймиз ва бу муаммони қабул қила олмаяпмиз ва бу халқаро ҳамжамият сионистларнинг жиноятларига етарлича жавоб бермаётганининг изоҳи бўлиши мумкин".
Нега сионистик режим яҳудийларни қўллаб-қувватлаш баҳонасида диний масалаларни суиистеъмол қилиб, фаластинлик тинч аҳолини ўлдиради, деган саволга у сионистларнинг бу масалаларни кўтариб, яҳудийларни қўллаб-қувватлаш учун баҳона қилишдан мақсади аслида Фаластин халқини босиб олиш ва вайрон қилишдир, деди.
Охир-оқибат, раввин Коэн, бу кескинликларни қандай тўхтатиш кераклиги ҳақида саволга жавоб берар экан, Исроилни тўлиқ тарқатиб юборишга чақирди ва таъкидлади: "Ҳозир кескинликни тўхтатишнинг ягона йўли - сионистик Исроил давлатини бутунлай тарқатиб юбориш бўйича глобал келишув бўлиб, унинг ўрнига Фаластиннинг барча аҳолиси, яҳудийлар, араблар ёки бошқалар учун демократик давлат тузиш лозим. Шундан сўнг кескинлик дарҳол тўхтайди".

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase