Президентнинг фикрича, Ҳамас террор ташкилоти эмас, балки у мужоҳид гуруҳидир.
Эрдўған Исроилнинг Ғазо ҳудудида содир этаётган ҳужумларига эътибор қаратиб, "Бизда Исроил давлати билан ҳеч қандай муаммо йўқ, лекин биз Исроил томонидан содир этилаётган ваҳшийликларни, унинг давлат сифатида эмас, балки бир "террористик ташкилот" сифатида ҳаракат қилиш услубини ҳеч қачон маъқулламаймиз",-деди.
Исроил ҳужумларида ҳалок бўлганларнинг деярли ярми болалар эканлигини таъкидлаган Эрдўған, бундан мақсад инсониятга қарши жиноят содир этиш учун қасддан (онгли) қирғин содир этиш эканлигини кўрсатаётганини айтди.
Бутун Ғарб мамлакатлари Ҳамасни террор ташкилоти сифатида кўришини тилга олган Президент Эрдўған, Исроил ва дунёга қуйидагича мурожаат қилди:
"Эй Исроил! Ғарб сиздан жуда қарздор. Лекин, Туркия сиздан қарздор эмас. Ҳамас террор ташкилоти эмас, бу ўз ерлари ва фуқароларини ҳимоя қилиш учун курашаётган мужоҳид гуруҳдир",-деди Туркия етакчиси.
Эрдўған аслида Исроилга бориш режаси борлигини, лекин уни бекор қилганини айтди.
"Биз Турк Миллати сифатида тарих давомида ер юзидаги ирқчи бўлмаган ягона халқмиз. Буни яҳудий жамияти жуда яхши билади",-дейди Эрдўған.
"Мамлакат ва миллат сифатида биз ҳақиқатни ҳайқиришда давом этамиз ва бунга эришиш учун барча сиёсий, дипломатик ва керак бўлса ҳарбий воситалардан фойдаланамиз”, - деб қўшимча қилади Туркия етакчиси.
Туркия президенти Ражап Таййип Эрдўған Исроилга режалаштирган ташрифини бекор қилди
Эрдўған ҳукмрон Ак партиянинг Туркия Олий Миллат Мажлиси Гуруҳ йиғилишида сўзлаган нутқида ғазо секторидаги вазиятга тўхталиб ўтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси