close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эронда ҳижобсиз аёллар ишдан бўшатилади

Ҳижоб Эронда жиддий масалага айланди

Полиция ҳижоб кийишни текширадиган патруллар тикланишини айтди, шунингдек, жамоат жойларида ҳижобсиз юрган аёллар ва қизлар судга тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Эронда ҳижоб кийишдан бош тортган аёллар ишдан бўшатилади, машиналари ҳам мусодара қилинади. Бу ҳақида The Independent хабар қилади.
Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг хабар беришича, Эрон полицияси белгиланган вақт давомида автомобиллардан фойдаланмасликни талаб қилган 133 100 дан ортиқ хабар юборган, шунингдек, 2000 та машинани мусодара қилган.
Ҳижобсиз аёллар ишдан бўшатилишидан ташқари, уларга жазо тайинланади. Масалан, шу ой бошида бир аёл жазо доирасида ўликхонада ўликларнинг жасадларини ювишга мажбур бўлган.
16 июл куни полиция ҳижоб кийишни текширадиган патруллар тикланишини эълон қилди, шунингдек, жамоат жойларида ҳижобсиз юрган аёллар ва қизлар судга тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Шунингдек, баъзи аёллар худди шу сабабга кўра университетлардан вақтинча ёки батамом ҳайдалгани, имтиҳон топширишга рухсат берилмагани, жамоат транспорти ва банк хизматларидан фойдаланиш тақиқлангани хабар қилинмоқда.
Айни пайтда ҳижобни мажбурий кийишни жорий қилмаган юзлаб корхоналар ёпилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган эронлик аёлнинг ўлими кучли норозиликларга олиб келганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase