close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрон ҳукумати ҳижоб киймаган аёлларни 10 йилга озодликдан маҳрум қилишга имкон берадиган қонунни қабул қилди

Эрон парламенти аёлларни исломий кийиниш қоидаларини бузганликлари учун 10 йилга озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Эрон парламенти аёлларни исломий кийиниш қоидаларини бузганликлари учун 10 йилга озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Кўпчилик эронликлар бир йил аввал мамлакатдаги ҳокимият ва полиция зулмига қарши норозилик намойишларидан сўнг бошларини ёпишдан бош тортган, деб хабар беради BBC News.
Қонун лойиҳасини парламентнинг 152 нафар аъзоси маъқуллаган, 34 нафар депутат унга қарши чиққан, 7 нафар депутат эса бетараф қолган.
Энди уни конституциявий назорат органи – Васийлар кенгаши тасдиқлаши керак, шундан сўнг қонун тўлиқ кучга киради.
Янги қонундан мақсад эронликларнинг исломий кийиниш қоидаларига риоя қилишлари устидан назоратни кучайтиришдан иборат.
Энди расмийлар фикрига кўра, ташқи кўриниши талабларга жавоб бермайдиган аёллар жарима тўлашлари керак, полиция эса уларни ҳибсга олиш ҳуқуқига эга.
БМТ қонун лойиҳаси эронлик аёллар ва қизларни зўравонлик ва таъқибларга янада кўпроқ дучор қилиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase