Қозоғистон ва Тожикистон президентлари Астана Бош масжидини зиёрат қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
Қозоғистон бош муфтийси Науризбай ҳожи Тағанули Қуръон бағишлаб, икки давлат халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.
Давлат раҳбарлари Марказий Осиёдаги энг йирик масжид архитектураси билан танишди.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон амалий ташриф билан Қозоғистонга келди.
Ушбу ташриф доирасида Президентлар кичик гуруҳда музокаралар олиб борди.
Давлат раҳбарлари Тожикистон халқ амалий санъати кўргазмасини ҳам томоша қилди.
Президентлар Қозоғистондаги Тожикистон маданият кунларини очиб беришди.