Россиялик тарғиботчи Сергей Мардан "Соловьев Live" эфирида сўзга чиқиб, Россияга ва унинг Украинада бошлаган урушига нисбатан нотўғри хатти-ҳаракатлари учун Қозоғистонга яна таҳдид қила бошлади.
Сергей Мардан Россиянинг КХШТдаги иттифоқчиси бўлган Қозоғистон расмийларининг "этносиёсийлаштирилган рамзларни" тақиқлаш режаларидан ғазабланди. Хабар берганимиздек, гап, хусусан, «Вагнер» ХҲК рамзлари, Z ёки V ҳарфлари, шунингдек, «Курдистон ишчи партияси» ва «Шарқий Туркистон» тимсоллари ҳақида кетмоқда. Тарғиботчи Россия 2014 йилдан бери Украинага қарши олиб бораётган гибрид урушни Қозоғистонга қарши бошлаши мумкинлигига ишора қила бошлади.
"Ишончим комилки, Россиядаги масъул шахслар буларнинг барчасини яхши билишади. Бу фактларнинг барчаси алоҳида папкани ташкил қилади... Россиянинг 2014 йилдан кейин тўплаган тажрибаси жуда ноёб тажриба. Келажакда бу кўпчиликка ёқмаслиги мумкин... Қозоғистонликлар, ишонинг, бу сизга муаммодан бошқа ҳеч нарса бермайди...", деди у.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон расмийлари Бош прокуратура билан биргаликда мамлакатда "этносиёсатлаштирилган рамзлар" тасвирланган товарларга тақиқ жорий этиш устида ишламоқда. Гап, хусусан, «Вагнер» ХҲК рамзлари, Z ёки V ҳарфлари, шунингдек, «Курдистон ишчи партияси» ва «Шарқий Туркистон» тимсоллари ҳақида бормоқда. Бу ҳақида КазТАГ агентлиги хабар берди.
Жамоат манфаатларини ҳимоя қилиш бошқармаси прокурори Куат Бапинов "турли этник гуруҳларнинг алоҳида вакиллари жамоат майдонида турли этник рамзларни намойиш этиши" жамиятда ноаниқ реакцияга сабаб бўлаётганини таъкидлади.
Россия пропагандаси Қозоғистонга таҳдид солмоқда
Россиялик тарғиботчи Сергей Мардан "Соловьев Live" эфирида сўзга чиқиб, Россияга ва унинг Украинада бошлаган урушига нисбатан нотўғри хатти-ҳаракатлари учун Қозоғистонга яна таҳдид қила бошлади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар