Арманистонлик блогер Роман Багдасарян Россия Арманистоннинг Россия Федерацияси таркибига киришини исташини айтди. Багдасарян Кремл томонидан янги уруш тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирди: "Россия Федерациясининг "Арманистонни" босиб олиш режаси бор"
Арманистонлик блогер Роман Багдасаряннинг фикрича, Арманистон Россия Федерациясининг янги нишонига айланиши мумкин. Арманистон бош вазири Никол Пашинян нутқидан сўнг Россия томони Тоғли Қорабоғдаги депутатлар билан боғланиб, Арманистон расмийларига нисбатан кучли ахборот ҳужуми уюштиришни талаб қилди.
"Аниқроғи, Арманистон Бош вазирини хиёнатда айбланг. Россия Федерацияси Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик шартномаси имзоланишига қатъиян қарши ва кечаги Арцах Миллий Ассамблеяси айтган нарса русларнинг талаби эканини тушунишингиз керак", - деб айтди у.
Унинг сўзларига кўра, Россия ташвиқоти сўнгги пайтларда Қорабоғдаги амалдорлар ва генералларнинг “миясини айнитмоқда”. Хусусан, Россия хизматлари тинчлик шартномаси имзолангандан кейин Озарбайжон махсус хизматлари барчани ҳибсга олишлари ҳақида миш-мишлар тарқатди.
Багдасаряннинг айтишича, 23 май куни ижтимоий тармоқларда сохта аккаунт фойдаланувчилари фаоллашган. Бу одамлар арман мессенжерларига 44 кунлик уруш видеоларини юклайди: “Руслар эслатмоқда: “Қаранг, озарбайжонлар сизни қандай ўлдирганини. Қорабоғда ҳам бўлади".
Блоггернинг фикрича, Россияда Арманистон билан “қайта бирлашиш” режаси бор ва бунинг учун Боку ва Ереванни бир-биригақарши қўйиб, уруш ташкил қилиш керак. Бунинг учун Москва икки давлат ўртасида тинчлик шартномаси имзоланишини бузиш учун ҳамма нарсани қилмоқда. Сиёсатчилар ушбу ҳужжатни имзолагандан сўнг, Россия ўз режасини амалга ошира олмайди.
"Бутун дунёни олдида шарманда бўлган Россия энди яна Арманистонни ҳам босиб олишга қарор қилди. Бундан ҳеч нарса чиқмайди", - дея изоҳ берди Багдасарян.
Россиянинг Арманистонни босиб олиши режаси бор
Россиянинг Арманистонни босиб олиши режаси борАрманистонлик блогер Роман Багдасарян Россия Арманистоннинг Россия Федерацияси таркибига киришини исташини айтди. Багдасарян Кремл томонидан янги уруш тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирди: "Россия Федерациясининг "Арманистонни" босиб олиш режаси бор"
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди