close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Арманистон Фаластин давлатини расман тан олди

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.
Вазирликка кўра, Ғазодаги ҳалокатли гуманитар вазият ва давом этаётган ҳарбий можаро халқаро сиёсий кун тартибидаги энг устувор муаммолардан бири бўлиб, ҳал этилиши лозим.
“Арманистон фуқаролик инфратузилмаси нишонга олиниши, тинч аҳолига нисбатан зўравонлик ва қуролли тўқнашувлар чоғида тинч аҳолининг гаровга ва асирга олинишини кескин қоралайди ҳамда халқаро ҳамжамиятнинг уларни ҳеч қандай шартларсиз озод этиш талабларига қўшилади”, — дейилади баёнотда.
Арманистон БМТ Бош ассамблеясининг Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюсияларига қўшилган.
“Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ва халқаро ҳуқуқ ҳамда халқлар тенглиги, суверенитет ва тинч-тотув яшаш тамойилларига содиқлигини тасдиқлаган ҳолда, Арманистон республикаси Фаластин давлатини тан олади”, — дейди вазирлик.
Эслатиш жоизки, 22 май куни Норвегия, Ирландия ва Испания Фаластин давлатини тан олганликларини эълон қилганди.
5 июн куни Словения  ҳам худди шундай қарор қабул қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase