Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хўжаобод тумани мутахассиси фуқаролардан Умра зиёрати учун олган 1 млрд 650 млн сўмни онлайн қимор ўйинларига тикиб юборгани маълум бўлди. Суд давомида жабрланувчилар аризаларини қайтариб олгани сабабли моддий зарар тўланмаган. Собиқ ходим эса беш йилга қамалган.
Андижон вилояти Хўжаобод туманида мансабдор Умра зиёратига юбориш мақсадида фуқаролардан олган 1 миллард 650 миллион сўм пулини онлайн қимор ўйинларига тикиб юборгани маълум бўлди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг Markaziy studiya дастурида хабар берилди.
2019 йилдан бошлаб Умра зиёратлари учун амалга оширилган тўлов пуллари Мусулмонлар идорасининг ҳисоб рақамига эмас, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хўжаобод тумани мутахассиси шахсий ҳисобига туширилган.
Тўлов чеки сафарга чиқаётганларидан берилиши ваъда қилинган 70 нафарга яқин фуқаро ҳокимият идорасида алданишини кутмаган.
«Қирғизистон орқали осон бориб келишяпти, ҳам арзонроқ. Кўряпсизми, унга ишонмай, давлат ходимига ишониб, бу ердан „отилиб қолдик“. Унинг ҳалоллигини, бировнинг ҳақидан қўрқишини билиб сайлашадими? Ўзининг ходимини билмаса, биз кўчада юрган одамлар қандай биламиз? Шунча йил ҳокимиятда туриб, бир ойда нима иш қилдинг, 15 кунда нима иш қилдинг деб назорат қиладиган топилмаганми?», — дейди аҳоли вакиллари.
Ҳокимлик мутахасси Жасур Мўминов ҳолатни изоҳларкан, фуқаро қонуний тартибда ишлаш учун рўйхатга олинганидан кейин тўловни фақатгина банкка тўлаши кераклигини таъкидлади.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан узоқ давом этган тергов якунланиб, иш судга оширилган. Бироқ суд залида айбланувчининг пулларни қайтариб бериш ваъдасига ишониб, аризаларини қайтариб олишган. Шу сабабли уларга етказилган моддий зарар суд қарорида инобатга олинмаган. 27−30 нафар одам пулларидан воз кечиб юборган.
Суд ҳукмига кўра, собиқ масъул икки йил мансабдорлик ва жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ваколатидан маҳрум бўлган ва беш йилга қамалган. Бу ҳақда gazeta.uz хабар қилди
Андижонда диний қўмита вакили Умра зиёрати учун фуқаролардан олган 1,6 млрд сўмни онлайн қиморга тикиб юборди
Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хўжаобод тумани мутахассиси фуқаролардан Умра зиёрати учун олган 1 млрд 650 млн сўмни онлайн қимор ўйинларига тикиб юборгани маълум бўлди. Суд давомида жабрланувчилар аризаларини қайтариб олгани сабабли моддий зарар тўланмаган. Собиқ ходим эса беш йилга қамалган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси