Исроил кучлари қамал остидаги Ғазо секторига қарши ҳужумларини кетма-кет учинчи кун давом эттирмоқда. Пайшанба куни исроилликлар Хон Юнис шаҳрининг ғарбий қисмидаги Ҳамаддаги турар-жой биносига ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида бир неча киши, жумладан “Исломий жиҳод” қўмондони ҳалок бўлган.
Фаластин Исломий Жиҳоди кейинроқ Ғазо жанубида Исроил кучларининг тонг саҳардан уюштирган зарбаси натижасида ракета учирувчи қўмондони Али Ғали ҳалок бўлганини эълон қилди.
Бундан олдин, Фаластин қаршиликлари ва Исроил кучлари ўртасида бир неча соат давом этган отишма бўлиб ўтган, Исроил ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эриша олмаган ва қамал қилинган ҳудудни ўққа тутишни тўхтатиш мажбуриятини олмаган.
Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳаво ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 25 нафарга кўтарилиб, 76 киши яраланган.
Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги пайшанба куни хабар беришича, ҳалок бўлганларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.
Исроил ҳаво ҳужумлари кучайгач, қамал остидаги Ғазо анклавида камида 360 уй зарар кўрган ва камида 25 киши ҳалок бўлган.
Миср, Қатар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳали ҳам сўнгги кескинлашувни тугатиш бўйича келишувга эришиш устида ишламоқда.
Ғазо олов ичида: тинч аҳоли нобуд бўлмоқда
Исроил кучлари қамал остидаги Ғазо секторига қарши ҳужумларини кетма-кет учинчи кун давом эттирмоқда. Пайшанба куни исроилликлар Хон Юнис шаҳрининг ғарбий қисмидаги Ҳамаддаги турар-жой биносига ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида бир неча киши, жумладан “Исломий жиҳод” қўмондони ҳалок бўлган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди