Россиянинг ракета ҳужуми ҳақида огоҳлантирувчи сунъий йўлдоши атмосферада ёниб кетди.
“Космос-2222” ракета ҳужуми йўлдоши орбитадан чиқиб кетди ва атмосферада ёниб кетди, деб ёзади “ТАСС” Шимолий Америка Аерокосмик мудофаа қўмондонлиги (NORAD) маълумотларига таяниб.
NORAD маълумотларига кўра, сунъий йўлдош 3-май куни орбитадан чиқиб, атмосферага кирган. Ҳозирда объект кузатув тизимида акс этмайди.
"Космос-2222" сунъий йўлдоши билан "Молния-М" ташувчи ракетаси 1992 йил 25 ноябрда Плесетск космодромидан учирилган. Қурилма Қўшма Штатлар континенталидан қитъалараро баллистик ракеталарнинг учирилишини аниқлаш учун Око тизимининг бир қисми эди. Қурилманинг массаси 1,9 тоннани ташкил этди, 1995 йилда у ишламай қолган эди.
Россиянинг ракета ҳужуми ҳақида огоҳлантирувчи сунъий йўлдоши атмосферада ёниб кетди
Россиянинг ракета ҳужуми ҳақида огоҳлантирувчи сунъий йўлдоши атмосферада ёниб кетди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси