close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Карим Масимов давлатга хиёнатда айбланиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди

Остона жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро суди КНБнинг собиқ раиси Карим Масимовни давлатга хиёнат, ҳокимиятни тортиб олиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айблаб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда суд хабарида айтилади.

Остона жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро суди КНБнинг собиқ раиси Карим Масимовни давлатга хиёнат, ҳокимиятни тортиб олиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айблаб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда суд хабарида айтилади.
Қайд этилишича, Масимовнинг учта ўринбосари худди шу иш бўйича қамоқ жазосини олган. Ануар Содиқулов давлатга хиёнат, ҳокимиятни тортиб олиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб, 16 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Даулет Ергожин ҳокимиятни эгаллаб олиш ва ҳокимиятни суиистеъмол қилиш айби билан 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. Марат Осипов мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
МҚБнинг собиқ раиси ва унинг ўринбосарлари ҳам умрбод давлат хизматида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бундан ташқари, суд Масимовнинг мол-мулкини мусодара қилишга қарор қилди. Айбланувчилардан давлат даромадига 10 миллиард тенге ва 24 миллион АҚШ долларидан ортиқ пул ундирилди.
КНБнинг собиқ раҳбари Карим Масимов 2022-йилнинг 8-январида Қозоғистонда кенг кўламли намойишлардан сўнг ҳибсга олинган эди. Президент Токаев уни 6 январга ўтар кечаси норозилик намойишлари ва хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар фонида КНБ раҳбари лавозимидан четлатган эди. Массимов 2016 йилдан буён разведка хизматини бошқариб келаётган эди, бунгача у икки йил бош вазирлик қилган.
2022-йил март ойида КНБ Массимов ишини тергов қилиш чоғида “кўплаб коррупция белгилари” аниқлангани ҳақида хабар берган эди. Таъкидланишича, Масимовнинг ҳашаматли кўчмас мулки ва 17 миллион доллар нақд пули борлиги аниқланган. КНБ матбуот хизмати уйлар, машиналар, соатлар ва пул солинган чамадонларнинг суратларини эълон қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase