close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рамазон ҳайит табриги (видео)

Иннал ҳамда лиллаҳ, наҳмадуҳу ва настаъийнуҳу ва настағфируҳ. Ва наъузу биллаҳи мин шурури анфусина, ва мин саййиати аъмалина. Май-яҳдиҳиллаҳу фала музилла лаҳ, ва май-юзлил фала ҳадия лаҳ. Ва ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ.

Иннал ҳамда лиллаҳ, наҳмадуҳу ва настаъийнуҳу ва настағфируҳ. Ва наъузу биллаҳи мин шурури анфусина, ва мин саййиати аъмалина. Май-яҳдиҳиллаҳу фала музилла лаҳ, ва май-юзлил фала ҳадия лаҳ. Ва ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ.

Албатта ҳамду санолар Аллоҳникидир! Биз У зотни мақтаймиз. У зотдан мадад ва мағфират сўраймиз. Аллоҳдан ўз нафсимиз ва амалимиз ёмонликларидан паноҳ тилаймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, уни залолатга кетказувчи йўқ ва кимни залолатга кетказса, уни ҳидоят қилувчи йўқ. Гувоҳлик бераманки, ёлғиз ва шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ маъбуд йўқ. Яна гувоҳлик бераманки, албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг қули ва расулидир. Азиз ва муҳтарам мўмин-мусулмонлар, дин қардошларимиз ва интернет аҳли! ИсламОнлайн.Уз сайти ижодкорлари сизларнинг барчаларингизни улуғ байрам, Рамазон ҳайити билан чин қалбдан муборакбод этади. Аллоҳ таоло муборак Рамазон ойида қилган ибодатларимизни қабул қилсин ва гуноҳларимизни мағфират айлаcин... Ислом соясида яшашдан, мусулмонликдан сира айримасин... Хар-хил бидъат хурофатлардан пок бўлган ҳолда маъсуд яшашни Аллоҳ таоло барча мусулмонларга насиб қилсин. Барчамизни қайта – қайта рамазонларга ва ҳайит байрамларига эриштирсин! Ибодатларини эркин адо қила олмай юрган, мажбур бўлган ва бошларига мусийбат ва қийинчилик тушган биродарларимизнинг мушкулларини осон айласин... Афғон, Ироқ, Сурия, Шарқий Туркистон, Бирма, Миср, Фаластин ҳамда бошқа ўлкаларида зулм кўраётган мусулмон биродарларимиз ва опа-сингилларимизга ҳам осонлик берсин, уйларига, мол-мулк ва шарафларига иззат, тинчлик ва нусрат ато айласин... Парвардигоро, бизларни тоқатимиз етмайдиган нарсага буюрма! Бизларни авф эт, бизларни мағфират қил, бизга раҳм айла! Ўзинг Хожамизсан! Бас, Ўзинг бизни кофир қавм устидан ғолиб қил! Барча нарса Сендан ва Сенга яна бир кун қайтгувчидир. Ишлар Сенга боғлиқ. Бизни ўз раҳматинг ила ҳидоят топганлардан қилгил! Бизни Ўзингга етишганлар тоифасидан айлагил! Қиёмат куни шарманда қилмагил! Бизни бу ҳаётий дунёда йўлдан адашиб, ҳаракатлари беҳуда кетиб, ўзларига “биз чиройли иш қиляпмиз” деб гумон ила умр ўтказаётган кўр муридлардан бўлиб қолишдан Ўзинг сақлагил! Зеро, Сен эзгулик қилгувчиларнинг энг саҳоватлиси, вафо қилувчиларнинг энг садоқатлиси, эҳсон қилгувчиларнинг энг марҳаматлисидирсан! Янаги Рамазонгача элу юртларимизни тинч – омон ва барчаларимизни соғ – саломат қилсин! Ҳаммамизни иймонда ва Исломда собит қадам қилсин ҳамда Ўзининг ҳидоятидан айирмасин! Байрам муборак... ва ассалом алайкум.

islamonline.uz ижодий жамоаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Медиа

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase