Россия элиталарида кескинлик кучаймоқда.
Путинни ҳибсга олиш учун Гаагадаги халқаро суднинг буйруғи Путин даврида Ғарб ва Россия ўртасида ҳеч қачон музокаралар бўлмаслиги ҳақида жуда кучли сигналдир. Путин расман уруш жиноятларида гумонланувчи деб топилди.
Путиннинг пешонасида уруш жиноятчиси тамғаси турибди, у билан алоқа ва мулоқотлар энди кўпчилик мамлакатлар, ҳатто Рим Низомини ратификация қилмаганлар учун ҳам исталмаган бўлиб қолади. Путин мутлақо токсик бўлиб қолди ва у билан алоқа обрўсини сезиларли даражада йўқотиш билан таҳдид қилмоқда.
Россиянинг сиёсий ва иқтисодий элиталари учун Гаага судининг буйруғи Путиннинг урушни узайтириш стратегияси ва Ғарбнинг Россияга бўлган муносабатини ўзгартиришга умид қилиш истиқболсиз эканлигини ва улар Путин билан тубга шўнғишларини англатади. Путиннинг шахсий хавфсизлиги ҳақидаги паранояси осмонга кўтарилади. Россия элиталарида кескинлик кучайиши мумкин, бу режимнинг узоқ уруш олиб бориш қобилиятини заифлаштиришга ёрдам беради.
Путиннинг бундай ордерга жавоби Украина ва Ғарбга зарар етказиш учун истерик уринишлар бўлади: янги ракета ҳужумлари ва диверсия. Ғарбга қарши шошилинч равишда тайёрланган диверсия, эҳтимол, муваффақиятсиз бўлади ва Европа махсус хизматлари томонидан Россия жосуслик ва диверсия тармоқларини ошкор қилишга олиб келади.
Шуниси эътиборга лойиқки, Путин Украинага қарши агрессив уруш бошлаганликда эмас, балки болаларга қарши жиноятларда айбланмоқда.
Бу Путиннинг у билан ҳали ҳам муносабатларни давом эттираётганлар: Хитой, Ҳиндистон, Туркия ва Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқаларини сезиларли даражада мураккаблаштиради. Уларнинг бирон бир раҳбари болаларга қарши жиноят содир этган шахс билан бирга фотосуратда бўлишни хоҳлаши даргумон. Бундан ташқари, бундай жиноятларнинг ўнлаб далиллари бор: Россиянинг ўзи украиналик болаларнигш ноқонуний кўчирилишини ва мажбурий қайта тарбияланишини тан олди.
Расмий тамға
Россия элиталарида кескинлик кучаймоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси