Ташрифнинг батафсил дастури маълум бўлди.
Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден Польша пойтахти Варшавага келди
TVP маълумотларига кўра, АҚШ президенти ўтирган поезд тунда Польшанинг Пшемысль шаҳрига етиб келган. Президент кортежи Жешув яқинидаги Ясенка аэропорти томон ҳаракатланди, шундан кейин Жо Байден Air Force 1 бортида Варшава томон йўл олди.
Бортида АҚШ президенти бўлган самолёт Минск вақти билан 01.00 да Варшаванинг Окенце аэропортига келиб қўнди. Ярим тундан сал олдин президент колоннаси Польша пойтахти марказидаги Marriott меҳмонхонасига етиб келди.
Маълумки, Америка етакчисининг Польша президенти Анжей Дуда билан учрашуви бугун (Минск вақти билан соат 15:00) бўлиб ўтиши режалаштирилган. Музокаралардан сўнг улар баёнот беришлари керак. Соат 19:30 да Жо Байден қироллик саройи боғларида, Аркада Кубицкий террасасида нутқ сўзламоқчи.
Президент Анжей Дуда айтганидек, Америка президентининг нутқи катта тарихий аҳамиятга эга бўлади. Унинг қўшимча қилишича, нутқнинг Варшавадан туриб айтилиши принципиал аҳамиятга эга.
22 февраль, чоршанба куни Байден Бухарест тўққизлигининг (Болгария, Эстония, Латвия, Литва, Польша, Руминия, Словакия, Венгрия ва Чехия) навбатдан ташқари саммитида иштирок этади ва НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашади.
АҚШ президенти Польшада 22 февралгача қолади. Аввалига Оқ уй унинг бошқа мамлакатларга бормоқчи эмаслиги ҳақида хабар берганди, бироқ 20 февраль куни у кутилмаганда Киевга етиб келди.
Украина пойтахтида Байден президент Зеленский билан учрашиб, Украинага қурол-яроғ етказиб берилишини эълон қилди.
Бу АҚШ президентининг сўнгги 15 йил ичида Украинага биринчи ташрифи бўлди. Байден Киевда олти соатча қолиб, кейин Полшага жўнаб кетди.
Юсуф Байден Варшавада муҳим нутқ сўзлайди
Ташрифнинг батафсил дастури маълум бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши