Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (АФАД) инсонпарварлик кампаниясида фаол иштирок этган фуқаролар ва ташкилотларга миннатдорлик билдирди.
Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (АФАД) операция ҳудуди эҳтиёжлари учун маблағ йиғиш мақсадида инсонпарварлик кампаниясида фаол иштирок этган фуқаролар ва ташкилотларга миннатдорлик билдирди. Тадбир “Туркия – бир юрак” шиори остида ўтказилди.
“Зилзилалар оқибатлари фонида Ҳукумат ва халқ йиғилиб, ҳақиқий ҳамжиҳатлик ва бирдамлик намунасини намойиш этди”, дея та’кидлади идора.
Гап шундаки, кеча, 15 феврал оқшомида Туркия, Озарбайжон ва Шимолий Кипр Турк Республикасининг барча теле ва радио каналларида ҳамкорликдаги жонли эфирда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармасининг зилзилада жароҳатланганлар ва қурбонларга ёрдам тадбири дастури намойиш этилди. АФАД марказий биносидан эфирга узатилган дастурда таниқли актёрлар ва қўшиқчилар, бошловчилар иштирок этди ва улар қўнғироқларга жавоб берди.
“Бугун биз оғир кунларни бошдан кечирамиз, аммо ишончимиз комилки, юртдошларимизнинг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги туфайли яраларни даволаймиз. Бир кун аввал Туркия, Озарбайжон ва Шимолий Кипр Турк Республикаси теле ва радиоканалларида бир вақтда намойиш этилган “Туркия бир юрак” номли маблағ йиғиш тадбири ҳамжиҳатлигимизнинг ёрқин намунаси бўлди”, дейди АФАД.
16 феврал соат 03:10 ҳолатига кўра, ҳамкорликдаги жонли эфирда йиғилган хайрия миқдори 115,1 миллиард лирага (6 миллиард 106 миллион АҚШ доллари)га етди. Табиий офат зонаси аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун маблағ ўтказилганда 9 миллиондан ортиқ СМС-хабар келиб тушган.
Эслатиб ўтамиз, 6 феврал эпимаркази Каҳрамонмарашда 7 баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) бўлган иккита зилзила содир бўлди.
Президент Ражаб Таййип Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга туширилди.
Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция ва Ироқда ҳам сезилди.
“Туркия – бир юрак” тадбирида 6 млрд 106 миллион АҚШ доллари хайрия йиғилди
Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (АФАД) инсонпарварлик кампаниясида фаол иштирок этган фуқаролар ва ташкилотларга миннатдорлик билдирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси