close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Уч мамлакат Қирғизистонда «Қамбарота-1» ГЭСини қуради, Инша Аллоҳ

Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон сув омбори ва гидроэлектростанция қуриш бўйича «йўл харитасини» имзолаган.

Марказий Осиёнинг уч давлати бирлашиб, Қирғизистоннинг Норин вилоятида сув омбори ва ГЭС барпо этадиган бўлди.
6 январ куни Бишкекда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг энергетика вазирлари «Қамбарота-1» сув омбори ва гидроэлектростанциясини қуриш бўйича «йўл харитаси» келишувини имзоладилар, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик (RFE/RL) радиосининг қирғиз хизмати 8 январ куни. Иншоот Норин дарёсида жойлашган.
Мажмуанинг қурилишига тайёргарлик аллақачон бошланган, деди Қирғизистон энергетика вазири Таалайбек Ибраев тадбирда.
«Қамбарота-1 ГЭСи қурилиши, бир-бирига қўшни уч мамлакат, хусусан, Қирғизистон учун манфаатли бўлади. Қирғизистон электр энергиясини импорт эмас, экспорт қиладиган давлатга айланиши керак», деди у.
«Агар биз қўшниларимиз билан Қамбарота-1 ГЭСини қуриш бўйича иш олиб борсак, мамлакатимиздаги электр энергияси тақчиллигига сезиларли даражада барҳам берамиз», деб қўшимча қилди у.
Ҳозирда йўллар, кўприклар, электр тармоқлари ва қурилиш майдончаларини барпо этишга тайёргарлик кўрилмоқда, деди у.
«Қамбарота-1» лойиҳаси узоққа чўзилган кечикишлар ва чорасизлик босқичларидан ўтган.
Собиқ иттифоқ республикаларида анъанавий равишда инфратузилма объектлари барпо этган Россия «Қамбарота-1» лойиҳасидан бир неча марта бош тортган.
Бу ерда қурилиш ишлари 1986 йилда бошланган, бироқ 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг тўхтаб қолган, деб ёзади The Diplomat сайти.
2008 йилда Россия лойиҳани амалга оширишга қайтган.
Ўшанда Reuters маълумотларига кўра, компания деярли ҳеч қандай қилмаган, 2015 йилда нефт нархининг кескин тушиб кетиши сабабли ўз фаолиятини тугатган.
Қурилиш объектидаги бир неча йиллик ҳаракатсизликдан сўнг Қирғизистон ўтган йилнинг ёзида «Қамбарота-1»да чекланган қурилиш ишларини бошлаган.

Сезиларли харажатлар

Ушбу амбицияга тўла лойиҳа қимматга тушиши кутилмоқда.
«Иш тартиби йўл харитасига кўра белгиланади», деди Қирғизистон энергетика вазири ўринбосари Мирлан Жақипов Озодлик радиосининг қирғиз хизматига.
«У техник-иқтисодий асослаш ва тендерлар ўтказиш тартиб-қоидаларини, уларнинг шартлари ва муддатларини белгилаш мақсадида имзоланган. Агар техник-иқтисодий асослаш 2024 йилда якунланса, қурилиш ишларини бошлаймиз».
Шартнома Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокидаги қўшма корхона ташкил этишни кўзда тутади.
Электростанция қуриб битказилганидан сўнг Қирғизистон 34%, Қозоғистон ва Ўзбекистон эса 33% дан улушга эга бўлади, дейди Жакипов.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, қурилиш 4-5 миллиард долларга айланади. Мамлакатларнинг лойиҳага киритажак инвестицияси тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.
Лойиҳа баландлиги 256 метр бўлиши тахмин қилинаётган тўғон ва қуввати 1860 МВт бўлган электростанция қуришни ўз ичига олади, деб хабар беради The Diplomat.
Нашрнинг ёзишича, «Қамбарота-1» 2028 йилдан кейин электр энергияси ишлаб чиқара бошлайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase