Россия қўшинлари украиналикларга қарши геноцид уюштирган Киев вилоятида ўтов ўрнатилиши тажовузкор мамлакатда истерия уйғотди. Биринчи бўлиб ТИВ матбуот котиби Мария Захарова қичқиришни бошлади.
"Биз Қозоғистон расмий вакилларининг эътиборини интернетда пайдо бўлган хабарларга қаратдик... Россия томонида яқин ҳамкорларга ишонмаслик учун асос йўқ. Шу билан бирга, расмий изоҳ бериш жуда маъқул", — дейилади Захарованинг Ташқи ишлар вазирлиги сайтидаги баёнотида.
Қозоғистон томони жавоб беришни узоққа чўзиб ўтирмади. Видеони "Украина 365" Telegram канали эълон қилди.
"Хўп, майли. Ўрнатилди. Кейин-чи?" – жавоб берди Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия томонининг Бучада қозоқ ўтови ўрнатилиши ҳақидаги даъволарига.
Дипломатик департамент расмий вакили Айбек Смадияров бу борада ҳеч қандай муаммо кўрмаётганини таъкидлади. Бучадаги "Мустаҳкам ўтов" украиналикларга ёрдам беришни истаган қозоғистонлик ҳомийларнинг ташаббуси. Элчихона акцияда иштирок этмаган.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Захарованинг Бучада "Мустаҳкам ўтов" ўрнатилиши ҳақидаги истериясига муносабат билдирди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги спикери Қозоғистондан расмий тушунтиришлар талаб қилди ва унга тушунарли жавоб берилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси