close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ ЕИнинг шарқий чегараларига танкларни олиб ўтмоқда – НАТОнинг қанотлари мустаҳкамланмоқда

Қўшма Штатлар қўшимча оғир зирҳли техникалар етказиб бериш орқали шарқий чегараларда Европа давлатларининг жанговар қобилиятини кучайтирмоқда.

Euractiv нашрига кўра, бугунги кунда АҚШдан дастлаб Нидерландияга, кейинчалик Польша ва Литва йўналишига режалаштирилган ҳарбий техника фаол олиб борилмоқда. Шу тариқа, НАТО шарқий қанотларини – Украинага зирҳли техника ўтказиш ниятини билдирган давлатлар чегараларини мустаҳкамламоқда.
Голландияга қурол етказиб бериш жорий йилнинг январига мўлжалланган. Кейинчалик уни Шарқий Европа мамлакатларига ташиш автомобиль, денгиз ёки темир йўл орқали давом этади.
Маълумки, мингга яқин техника, жумладан, танклар, пиёда аскарларнинг жанговар машиналари (БМП) ва ҳарбий техникани топшириш режалаштирилган. Улар Польша ва Литвада олти ой қолишлари кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Bradley зирҳли техникасини АҚШ дан Украинага ўтказиш масаласи ниҳоят ҳал этилгани хабар қилинганди. Маълумки, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раҳбари А.Данилов Россия Федерацияси билан музокаралар жараёни бошланиши мумкинлиги ҳақидаги ғояни қатъиян рад этиб, Минск-3 бўлмаслигини айтди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase