Россиянинг НАТОга қарши тўғридан-тўғри урушда имконияти йўқ, деб ҳисоблайди америкалик депутат.
Тўғридан-тўғри қарама-қаршиликда Россия уч кун ичида НАТО томонидан мағлуб бўлади. Бу ҳақида АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Республикачилар партиясидан аъзоси Адам Кинзингер маълум қилди.
Америкалик конгрессмен "Россия армияси шунчалик ачинарли" бўлса, Шимолий Атлантика альянси нега ҳалигача Россия Федерациясини йўқ қилмаганига ҳайрон бўлган Twitter фойдаланувчиси билан тортишиб қолди.
"Умид қиламанки, бу ҳазил. НАТО Россияга қарши ҳақиқий уч кунлик операцияга ўхшайди", - деб ёзади Кинзингер.
Шимолий Атлантика альянси Россия-Украина уруши Украина чегарасидан ташқарига чиқиб, НАТО ва Россия Федерацияси ўртасидаги тўғридан-тўғри тўқнашувга айланиши мумкинлигидан хавотирда.
"Украинадаги уруш назоратдан чиқиб, НАТО ва Россия ўртасида катта урушга айланиб кетишидан қўрқаман. Лекин биз бундан қочиб қутулишимизга ишончим комил", - деди яқинда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг.
Шу билан бирга, НАТО давлатлари альянс Россияга ҳеч қандай таҳдид солмаслигига ишонтирмоқда. АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг фикрича, айнан Россиянинг Украинага бостириб кириши Европа ва НАТО хавфсизлигига таҳдид солмоқда.
НАТО тўғридан-тўғри тўқнашувда Россияни уч кун ичида мағлуб қилади – АҚШ конгресси
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди