Россия бомбардимончи самолётлари Украинанинг тинч аҳоли яшовчи шаҳарларига зарба бериш учун учаётган Саратов вилоятининг Энгелс шаҳридаги авиабазага қилинган ҳужумнинг янги тафсилотлари маълум бўлди.
Ҳаво базасидаги портлашлар натижасида ўнлаб россиялик аскарлар ҳалок бўлди ва яраланди, шунингдек, Россия Федерациясининг жанговар самолётлари зарар кўрди, деди блогер Владимир Золкин.
Унга кўра, Энгелс авиабазасига қилинган ҳужум натижасида 17 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлган, яна 26 нафари яраланган.
Бундан ташқари, 5 та ТУ-95МС стратегик бомбардимончи самолётлари ҳам шикастланган.
"Энгелс аэродроми бўйича аниқлик киритамиз. 5 та ТУ-95 МС шикастланган, 17 та «юк-200», 26 та «юк-300», улардан учтаси оғир аҳволда, бошқарув минораси (цензура - таҳр.), - дея қўшимча қилди Золкин.
Энгелсдаги портлашлар: ўнлаб рус аскарлари ҳалок бўлди ва яраланди
Бешта ТУ-95МС стратегик бомбардимончи самолётлари ҳам зарар кўрган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми