Россия ва Туркия ўртасида нефть етказиб беришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик таҳдид остида. Туркиядаги етакчи нефтни қайта ишлаш заводларидан бири бўлган STAR заводи харидни тўхтатди. Бу ҳақда Reuters нашри манбалари хабар бермоқда.
Туркиядаги барча нефтни қайта ишлаш ҳажмининг 25% гача бўлган Озарбайжон саноат компаниясига тегишли SOCAR корхонаси харидлар ҳажмини сезиларли даражада камайтирди. Ноябр ойида бу кўрсаткич 2 баробар камайди, декабрда эса компания россиялик етказиб берувчилар билан ҳамкорлик қилишдан бутунлай воз кечди.
Туркия санкциялар масаласида бетараф бўлса-да, компаниялар ўзларини иккинчи даражали санкциялар қўллаш хавфига дучор қилишни хоҳламайдилар.
Маълумки, Туркия Ҳиндистон ва Хитой қатори бугунги кунда Россия нефтининг асосий истеъмолчиларидан бири ҳисобланади. 2022 йил октябр ойида харидлар ҳажми кунига 380 минг баррелдан ошди. Бироқ ноябр ойида бу кўрсаткич 200 минг баррелгача тушиб кетди.
Туркия суғурта ҳолати бўйича ҳужжатларни талаб қилиб, Россия нефти солинган танкерларни тўсиб қўйишда давом этаётгани маълум қилинди.
Маълумки, Туркия Украинага сузувчи электр станцияларини фойдаланишга тақдим этиш орқали энергия муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган.
Туркия Россия нефтидан воз кечди: харидлар ҳажми икки баравар камайди
Туркия корхоналари иккиламчи санкциялар остида қолиш хавфи фонида Россия нефтининг импортини камайтирмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси