close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Польша Россия билан чегарада танк ва гаубицаларни жойлаштиради

Техника Жанубий Корея томонидан тақдим этилган.

Техника Жанубий Корея томонидан тақдим этилган.
Бугун, 22 март куни Польша Жанубий Кореядан аввал буюртма берган танк ва гаубицаларни олди. Бу ҳақида "РБК-Украина" Польша мудофаа вазири Мариуш Блашакга таяниб, Твиттерда хабар берди.
"Польша армияси кучайиб бормоқда! Бугун эрталаб биз ўтган йили Жанубий Кореядан буюртма қилган яна 12 та К9 гаубицаси ва 5 та К2 танки Гдиня портига етиб келди. Бу артиллерия ва зирҳли кучларимиз салоҳиятининг сезиларли даражада ошишидир", деди вазир.
Шу билан бирга, PAP маълумотларига кўра, Блащак, шунингдек, танклар ва гаубицалар Россия Федерациясининг Калининград вилояти билан чегарасида жойлашган Вармин-Мазур воеводелигидаги 16-механизациялашган дивизионда хизматга киришини айтди.
"Биз тажовузкорни тўхтата оладиган куч яратмоқдамиз. Путин Польшага ҳужум қилиш борасида нотўғри қарор қабул қилишдан олдин икки марта ўйлаб кўриши керак – чунки Польша қуролли кучлари кучайиб, энг сўнгги қуролларга эга бўлмоқда", — деди у.
Аввалроқ Польша Қуролли Кучлари Россия билан чегарада Американинг HIMARS ракета тизимларини жойлаштириши маълум бўлган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase