close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Европарламент Украинага келаси йили 18 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарорни маъқуллади

Бу ҳақида "РБК-Украина" Европарламент президенти Роберт Метзолага таяниб, Твиттерда хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, европалик парламентарийлар бу қарорни рекорд вақт ичида қабул қилган.
"Кремль томонидан олиб борилаётган 9 ойлик бетайин урушдан сўнг, бизнинг Украинани қўллаб-қувватлашимиз тобора кучайиб бормоқда. Биз ўрнимиздан жилмаймиз", - деди у.
Украинага молиявий ёрдам ажратишни 507 депутат қўллаб-қувватлади, 38 депутат қарши чиқди, яна 26 европалик сиёсатчи бетараф қолди. Энди қарор Европа Иттифоқига аъзо давлатлар вакиллари томонидан маъқулланиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Европа Комиссияси аввалроқ Украинага 2023 йил учун 18 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам пакетини эълон қилган эди. Дастурга кўра, Украина бюджетни қўллаб-қувватлаш учун ҳар ой 1,5 миллиард евро олади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase