Европарламент Европа Иттифоқи Кенгашидан «Вагнер» ХҲК ва «қодировчилар» 141-махсус моторлаштирилган полки, шунингдек, Россия томонидан молиялаштирилган бошқа қуролли гуруҳлар ва қуролли гуруҳларни, масалан, Украинанинг босиб олинган ҳудудларида фаолият юритаётган қуролли кучларни Европа Иттифоқи террорчилар рўйхатига қўшишга чақиради.
Тўққизинчи санкциялар тўплами ва Россия Федерациясининг активларини мусодара қилиш
"Россия Федерациясининг Украина аҳолисига қарши террорчилик ҳаракатлари кучайганини" ҳисобга олиб, Европарламент Европа Иттифоқи кенгашини тўққизинчи санкциялар пакети устида ишлашни тезда якунлашга чақиради. Европа Комиссияси ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан европалик депутатлар Россияга жазо чораларини четлаб ўтишга ёрдам бермоқчи бўлган давлатларга қарши санкцияларни кўриб чиқишни сўрамоқда.
Шунингдек, Европа Комиссияси ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Украина ҳукумати билан фаол ҳамкорликда халқаро компенсация механизмини, жумладан, зарарларнинг халқаро реестрини яратишга чақирилади. Европарламент Европа Иттифоқи томонидан музлатилган Россия активларини мусодара қилиш ва улардан Россиянинг Украинага бўлган тажовузи оқибатларини бартараф этиш, жумладан, Украинани тиклаш ва Россия агрессияси қурбонларига товон пули тўлашда фойдаланиш имконини берувчи ҳуқуқий базани ишлаб чиқишни талаб қилмоқда.
Қодировчилар ва вагнерчилар террорчилар, деб эълон қилиниши мумкин
Европарламент депутатлари Европа Иттифоқига аъзо давлатларни Россия билан ҳукуматга алоқадор муассасаларни, масалан, Россия фан ва маданият марказлари ҳамда "Россия дипломатик ваколатхоналари ҳомийлигида ва раҳбарлигида фаолият юритувчи ҳамда Россиянинг дипломатик миссиялари раҳбарлигида фаолият юритувчи, Россия давлат тарғиботини дунёда илгари сураётган рус диаспораси ташкилотлари ва бирлашмалари"ни ёпиш ва тақиқлашга чақирмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси