Россия президенти Путин украиналикларнинг жасорати ва иттифоқчиларнинг Украинани қўллаб-қувватлаганини паст баҳолаб, стратегик хатога йўл қўйди. Бу ҳақида чоршанба куни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.
"Путин Украинага бостириб кирганида бир қанча катта ва стратегик хатоларга йўл қўйди. Бу хатолардан бири у украиналикларни, уларнинг жасоратини, ўз мамлакати учун курашиш ва уни ҳимоя қилишга содиқлигини паст баҳолагани бўлди", — деди блок раҳбари Лондонда Британия Бош вазири Риши Сунак билан учрашуви якунида.
Путиннинг "яна бир хатоси", унинг сўзларига кўра, иттифоқчилар ва НАТО бўйича ҳамкорларнинг Украинага самарали ёрдам кўрсатиш қобилиятини етарлича баҳоламаганлигидир.
"Украина Қуролли Кучларининг ғалаба ва муваффақиятларига украиналик аскарларнинг жасорати ва мардлиги туфайли эришилди. Лекин, албатта, уларнинг Буюк Британиядан, НАТО иттифоқчилари ва ҳамкорларидан оладиган қўллаб-қувватлаши ҳам муҳим", — деди Столтенберг.
Бош котиб "агар Путин Украинада ғалаба қозонса, бу нафақат украиналиклар учун фалокат бўлади, балки бизни янада ҳимоясиз ҳолга келтиради", дея огоҳлантирди.
Столтенберг Россия қўмондонлигининг Херсондан қўшинларни олиб чиқиш қарорига ҳам изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, якуний хулосалар чиқаришга ҳали эрта, чунки "ҳақиқатда нима бўлаётганини" кўриш керак.
Столтенберг: Путин украиналиклар ва НАТОни муносиб баҳоламаганди
Шимолий Атлантика альянси бош котиби Россия Федерацияси президентининг Украинага бостириб кириш ҳақидаги қарорини "стратегик хато" деб атади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар