close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади

11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) давлат раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади.

ТДТ матбуот хизмати хабарига кўра, тадбир ташкилотчиси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевдир.
Президентлар даражасидаги муҳокамаларда Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон ва Қозоғистон делегациялари иштирок этади.
Кузатувчи давлат мақомига эга бўлган Венгрия бош вазир даражасидаги тадбирда иштирок этади.
Яна бир кузатувчи давлат – Туркманистондан эса Халқ Маслаҳати Миллий Генгешм раиси, собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этиши кутилмоқда.
Саммитда ТДТ Бош котиби Бағдод Амреев ҳам иштирок этади.
"Туркий цивилизациясининг янги даври: умумий тараққиёт ва фаровонлик йўлида" мавзусидаги саммит доирасида ТДТ кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинадиган платформа шакллантирилади.
Саммит иштирокчилари аъзо давлатлар ва кузатувчи давлатлар ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорликнинг асосий масалаларини муҳокама қилади, шунингдек, минтақа ва ундан ташқаридаги сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар юзасидан фикр алмашади. Раҳбарлар қатор қарорлар қабул қилади, иқтисодиёт, савдо, транспорт ва божхона соҳаларида лойиҳа ва ҳужжатларни кўриб чиқади.
Ташкилотга раислик Туркиядан Ўзбекистонга ўтадиган саммит дастури якунлангач, Самарқанд декларацияси қабул қилинади.
Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон (2019 йилдан) аъзолар, Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase