close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рус православ черкови патриархи Кирилл Россиянинг мавжудлигига таҳдид ҳақида эълон қилди. Ядро қуролидан фойдаланишнинг сабаби шу

Рус православ черкови патриархи рус халқи мамлакатнинг мавжудлигини шубҳа остига қўядиган хавф-хатарларга дуч келаётганини айтди. Бундай таҳдид Россия Федерациясининг ҳарбий доктринасида назарда тутилган ядро қуролидан фойдаланиш учун сабабдир.

Бу ҳақида Цензор.НЕТ Россиянинг «Интерфакс» агентлигига таяниб хабар бермоқда.
Москва яқинидаги Балашихада Россия гвардиясининг асосий ибодатхонасини табаррук қилишдан сўнг, Кирилл Россия Федерацияси Қуролли Кучлари ва ҳукумати учун ибодат "механик" бўлмаслиги кераклигини айтди.
«Биз бу илтимосларни эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак, айниқса, одамлар хавф-хатарлар – мамлакатимизнинг мавжудлигини шубҳа остига қўювчи хавф-хатарларга юзма-юз дуч келганда»- деди у.
Шунингдек, рус православ черкови раҳбари одамларни "Россиядан ташқарида" бўлган кучлар гўё "одамларни ўзаро жанжалларга ундашни" истаётганига ишонтирмоқда.
"Бунинг ортида фақат битта нарса бор - Муқаддас Русни заифлаштириш истаги", деди рус православ черкови раҳбари ва у Россияни ҳам, Украинани ҳам, Беларусни ҳам назарда тутганини тушунтирди.
Россия ҳарбий доктринасига кўра, давлатнинг ўзи хавф остида қолганда, Москва ядро қуролидан фойдаланиши мумкин.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase