close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Молдовада ҳукуматга қарши намойишлар. Расмийлар уларнинг ортида Россия турибди, демоқда

Молдовада норозилик намойишлари россияпараст кучлар томонидан мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш учун мўлжалланган.

Бу ҳақда Молдова Ички ишлар вазирлиги раҳбари Ана Ревенко маълум қилди, деб хабар беради «NewsMaker».
"Булар одил суддан қочишга уринаётган қочқинлар. Албатта, улар маълум партиялар билан келишиб ҳаракат қиладилар. Уларнинг ортида Москва ҳам турибди, биз кўриб турибмиз", - мамлакатда ҳукуматга қарши намойишлар ортида ким туриши мумкинлиги ҳақидаги саволга Ревенко шундай жавоб берди.
Вазирнинг айтишича, Молдовадаги норозилик намойишлари мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида режалаштирилган.
"Эътибор Молдовадаги вазиятни беқарорлаштириш, тарғибот, сохта хабарлар орқали мамлакатни, жамиятни, ҳокимиятни заиф ҳолга келтириш, бизнесни тўсиб қўйиш, ҳокимиятни, раҳбарларни, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини обрўсизлантиришга қаратилган. Буларнинг барчаси заифлашган мамлакатни қўлга киритиш ва Европа маконида савдо воситаси сифатида фойдаланиш учун", деди у.
Ички ишлар вазирининг сўзларига кўра, Молдова расмийлари халқаро ҳамкорлар билан биргаликда зарурат туғилганда вазиятга аралашиш устида ишламоқда.
"Ҳар қандай қўпорувчилик, давлатга қарши ҳар қандай қўпорувчилик ҳаракати тегишли жазога тортилади", - дея қўшимча қилди у.
Хабарларга кўра, «Шор» партияси сўнгги ойларда кўплаб норозилик намойишлари ўтказган. Унда президент истеъфоси, парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайловлар ўтказиш талаб этилган. Яқинда қидирувдаги Георгий Кавкалюк бошчилигидаги "Строим Европу дома" (PACE) партияси норозилик намойишларига қўшилди.
Президент Майя Санду Кишинёвдаги митингларни шарҳлар экан, ташкилотчиларнинг мақсади мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш эканини айтди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase