Сомали пойтахти Могадишода бомба ўрнатилган иккита автомобилнинг портлаши оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлди, 300 га яқин киши жароҳатланди. Бу ҳақида 30 октябрь, якшанба куни мамлакат президенти Хасан Шайх Маҳмуд маълум қилди. Маҳаллий Shabelle Media Network нашрига кўра, ҳалок бўлганлар орасида туман полицияси бошлиғи Ходан Ҳусайн Адед ва сомалидаги таниқли журналист Муҳаммад Иссе Кона ҳам бор. Ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин, чунки ярадорларнинг кўпчилигининг аҳволи оғир.
Ҳужум кеча кечқурун содир бўлган. Худкуш-террорчи бошқарган биринчи машина мамлакат Таълим вазирлиги биноси ёнида, гавжум чорраҳа яқинида портлаб кетди. Фожиа жойига тез ёрдам машиналари етиб келиб, одамлар жабрланганларга ёрдам бериш учун яқинлашганда, иккинчи портлаш овози эшитилди. Яқин атрофдаги биноларнинг деразалари синган. Портлашлардан сўнг бир гуруҳ қуролланган жангарилар вазирлик биносига киришга муваффақ бўлган ва у ерда хавфсизлик кучлари билан отишма бўлган.
Ал-Қоида билан алоқадор бўлган "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳи портлашларга алоқадорлигини аллақачон маълум қилган, дея хабар беради DPA. Беш йил аввал, 2017 йилнинг 14 октябрида Могадишунинг худди шу чорраҳасида худди шундай қўшалоқ ҳужум содир бўлиб, 587 киши ҳалок бўлганди. Ўшанда ҳам иккита машина портлатилган.
Сомали пойтахтидаги теракт оқибатида камида 100 киши ҳалок бўлди
Сомали Таълим вазирлиги яқинида иккита миналаштирилган автомобил портлади. Портлашлар учун жавобгарликни Ал-Қоидага алоқадор "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш