close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрон Россияга учувчисиз учиш аппаратлари етказиб бермаётгани ҳақида ёлғон гапирмоқда - Оқ уй

Эрон ҳукумати Россия Федерациясига камикадзе-дронларни етказиб бермаяпмиз, деб алдаяпти.

АҚШ Эронни Украинада учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш борасида ёлғон гапиришда айбламоқда.
Бу ҳақида Reuters хабар бермоқда.
Оқ уйнинг таъкидлашича, Эрон Россия Украинага ҳужум қилиш учун Эрон дронларидан фойдаланмайди, деб ёлғон гапирмоқда.
Матбуот котиби Карин Жан-Пьернинг айтишича, "Россия томонидан ҳам ҳарбий, ҳам фуқаролик нишонларига қарши қўлланилганига оид кўплаб далиллар мавжуд" ва Теҳрон бу қуролларни Москвага кўпроқ сотишни ўйлаётганга ўхшайди.
"Ҳаммангиз Киев марказида Эроннинг дрон ҳужуми содир етилгани ҳақидаги хабарни ҳам кўргансиз. Бироқ Эрон бу ҳақда ёлғон гапиришда давом этмоқда", деди у журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 октябрь куни Киевга Россия Федерацияси томонидан Эронда ишлаб чиқарилган уч ўнлаб камикадзе дронлар ёрдамида ҳужум қилинган эди, уларнинг аксарияти уриб туширилди. Бироқ, турар-жой ва нотурар-жой биноларига зарар етказилди. 4 киши ҳалок бўлди. Улар орасида фарзанд кутаётган ёш оила ҳам бор.
Дрон қулаши туфайли 16 оила квартирасидан айрилди. Уй бутунлай вайрон бўлган ва уни қайта тиклаш мумкин эмас.
Президент офисининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Эронни Украина аҳолисининг қирғин қилинишига алоқадорликда айблади.
Бундан ташқари, АҚШнинг Украинадаги элчихонаси Киевга камикадзе-дронлар томонидан қилинган ҳужумни қоралади ва Путин режимининг ҳаракатларини шармандалик деб атади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase