close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Байден Украинага янги ҳарбий ёрдамни эълон қилди

АҚШ президенти Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети учун юзлаб миллион долларлар ажратишни буюрди.

АҚШ президенти Джо Байден ўзининг ташқи ёрдам ваколатидан фойдаланиб, Украина учун "мудофаа таъминоти ва Мудофаа вазирлиги хизматлари учун" 725 миллион доллар ажратди.
Бу ҳақида 15 октябрга ўтар кечаси Оқ уйнинг расмий сайтида эълон қилинган ҳужжатда айтилади.
"Америка Қўшма Штатлари Конституцияси ва қонунлари билан президент сифатида менга берилган ваколатга мувофиқ... мен Давлат котибига... мудофаа ва қурол-яроғлар, Мудофаа вазирлиги хизматлари, шунингдек, ҳарбий машғулотлар ва Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича машғулотлар учун 725 миллион долларгача маблағ ажратишни бошқариш ваколатини топшираман", дейилади тегишли меморандумда.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи бошида АҚШ президенти Джо Байден Украина етакчиси Зеленский билан гаплашган эди. У Қўшма Штатлар Украина ҳудудини ноқонуний равишда қўшиб олишга уринишларни ҳеч қачон тан олмаслигини таъкидлаб, янги ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase