Бу ҳақида Саудиянинг SPA давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Суҳбат ҳақида Зеленский ҳам Твиттерда хабар берди. У валиаҳд шаҳзодага Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва БМТ Бош Ассамблеясидаги резолюцияни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди ва Саудия Арабистони билан Украинага макромолиявий ёрдам кўрсатиш бўйича келишувни қайд этди.
Саудия Арабистони ахборот агентлигининг қўшимча қилишича, 400 миллио долларлик гуманитар ёрдам пакети инқироздан кейин Украина фуқаролари кўрадиган қийинчиликларни енгиллаштиришга ёрдам беради.
Бундан ташқари, Саудия Арабистони раҳбари қироллик маҳбусларни алмашиш бўйича воситачилик саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Саудия Арабистони Украинага инсонпарварлик ёрдами учун 400 млн доллар ажратади
Валиаҳд шаҳзода ва Бош вазир Муҳаммад бин Салмон жума куни Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашди ва у Украина президентига Украинага қўшимча гуманитар ёрдам пакети ҳақида маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси