Навалний Қуръонни тилга олишга маънавий ҳаққи йўқ, деди Рамзан Қодиров. У мухолифатчи муқаддас китобдан сиёсий мақсадларда фойдаланмоқчи эканини таъкидлаб, колония маъмуриятидан унга "динлараро нафрат экишга" йўл қўймасликни сўради.
Алексей Навалний Қуръонни тилга олишга маънавий ҳаққи йўқ, деди Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Телеграм’даги саҳифасида. У сиёсатчини “исломофоб” деб атади ва “ўзини қайта тиклаш ва мусулмонлар марҳаматига сазовор бўлиш” учун муқаддас китобга муҳтож эканини таъкидлади.
“У Қуръон билан хоҳлаган нарсани қилишга рухсат берадиган одам эмас. Бу ўз ватанини сотган душман ва хоин ва фақат ўзининг аянчли шахсига эътибор қаратиш учун ҳар қандай провокацияни амалга оширишга тайёр”, — деб ёзади Қодиров.
Бир кун аввал Навалний Инстаграмда ўзи жазо ўтаётган колония Қуръон каримни топширишдан бош тортгани учун судга мурожаат қилганини маълум қилганди. “Атрофдагиларнинг ҳаммаси ислом ва мусулмонлар ҳақида тинимсиз муҳокама қилмоқдалар ва, албатта, уни муҳокама қилаётганларнинг 99 фоизи бу ҳақда ҳеч нарсани тушунмайди. Лекин мен россиялик мусулмон бўлмаган сиёсатчилар орасида Қуръон чемпиони бўлишга қарор қилдим”, — деб ёзади у.
Қодировнинг фикрича, мухолифатчи Қуръондан ўзининг сиёсий мақсадларида фойдаланади ва "улар Европада узоқ вақтдан бери ўрганиб қолганидек, иқтибосларни албатта ишлатади". Чеченистон раҳбари 2-сонли ахлоқ тузатиш колонияси маъмуриятига мурожаат қилиб, Навалнийга “динлараро адоват экишга” йўл қўймасликни сўраган.
“Агар маҳбус чин кўнгилдан тавба қилса, ҳақ йўлига киришни истаса, Исломни қабул қилса ва бутун қалби билан Аллоҳ таолонинг каломини эшитишни истаса (мен бунга шубҳа қиламан), бу жоиздир. Агар бошқача бўлса, Қуръон унга кир қўллари билан тегишига имкон берадиган китоб эмас”, — деб ёзган Қодиров.
Навалнийнинг сўзларига кўра, колония раҳбарияти унга Қуръон ва у ўзи билан олиб келган “бир тўда” китобларни бермаяпти, чунки улар деярли бир ойдан бери экстремизм бор-йўқлигини текширмоқда. Сиёсатчининг таъкидлашича, Қуръонда экстремистик баёнотлар мавжудлигини текшириш "аҳмоқлик ва ноқонуний".
2015 йилда президент Владимир Путин Инжил, Қуръон, Танах ва Ганжур матнларини экстремистик материаллар сифатида тан олишни тақиқловчи қонунни имзолаган эди.
"У душман ва хоин": Қодиров Навалнийга Қуръонни бермасликка чақирган эди
Навалний Қуръонни тилга олишга маънавий ҳаққи йўқ, деди Рамзан Қодиров. У мухолифатчи муқаддас китобдан сиёсий мақсадларда фойдаланмоқчи эканини таъкидлаб, колония маъмуриятидан унга "динлараро нафрат экишга" йўл қўймасликни сўради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|