close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Херсон вилоятида 500 нафар қодировчилар яшаган касб-ҳунар мактаби биноси портлатиб юборилди

Жангарилар Украинага Чеченистондан келган, бироқ улар узоқ вақт жанг қилмади.

11 октябр куни тармоқда Херсон вилояти шимолида 500 нафар қодировчилар йўқ қилингани ҳақида хабар пайдо бўлди.
Бу ҳақида Николаев ОВА матбуот хизмати ходими Дмитрий Плетенчукнинг Facebook даги расмий саҳифасида маълум қилинди.
Плетенчук Херсон вилоятининг Берислав туманидаги Гавриловка қишлоғида Путиннинг Чеченистондаги гумаштаси Қодировнинг ҳарбий қисмларидан 520 нафар жангари ҳалок бўлганини таъкидламоқда.
Жангарилар маҳаллий касб-ҳунар мактаби биносида яшаган. Google maps маълумотларига кўра, бу қишлоқ марказида жойлашган Гаврилов номидаги 26-сонли касб-ҳунар мактаби.
Матбуот ходимининг таъкидлашича, у маълумотларнинг тасдиқланишини 2 ҳафта кутган ва мана энди ниҳоят ишонч ҳосил қилгач, у ижобий янгиликларни эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Гавриловка Херсон вилоятидаги қишлоқ бўлиб, 3 октябрда озод қилинган.
Гавриловкадаги касб-ҳунар мактабига "еганида" у Украина Қуролли Кучларининг энг яқин позицияларига 20-30 км масофада эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase